Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш - Рахматулла Усманов, Рахматулла Асадуллаевич Усманов - Страница 14
3. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МУҲИТИ НОҚУЛАЙ ОМИЛЛАРИНИНГ СИНФЛАНИШИ ВА УЛАРНИНГ ТАЪСИРИДАН ҲИМОЯЛАШ
3.4. Электр токи, параметрлари, хавф манбалари, одамга таъсири. Электр токи таъсиридан ҳимоялаш
ОглавлениеОдам организмига электр токининг иссиқлиги таъсирида организмнинг тўқималари ва биологияли муҳити қизийди, бу бутун организмни қизишига олиб келади, натижада организмдаги алмашиниш жараёнларини бузилиши ва унга боғлиқ нормадан четланишлар вужудга келади. Электролитик таъсирда қонни, плазмаларни ва организмни бошқа физиологик эритмаларини ажралиши содир бўлади, бундан сўнг улар ўз фаолиятларини бажара олмайдилар. Биологиявий таъсир асаб толаларини ва бошқа органларни ғижинишига ва қўзғатилишига олиб келади.
Электр токи билан шикастланишнинг иккита тури: электрдан жароҳатланишлар ва ток уришлар фарқланади. Электрдан жароҳатланишларга қуйидагилар киради:
электрдан куйиш – электр токи тегиш нуқтасига иссиқлик таъсири натижаси;
электр белгиланиши – терини ўзига хос шикастланиши, юқори қатламни қаттиқлашиши ва жонсизланиши;
терини металлашуви – терига кичик металл заррачаларининг кириб жойлашиши;
электрофтальпия – электр ёйини ультрабинафша нурланиши таъсиридан кўз ташқи қаватини шамоллаши;
механик шикастланиш, ток таъсири остида мускулларнинг мажбурий қисқаришидан пайдо бўлади.
Организмни электр токи билан шикастланиши оқибатида тирик тўқималарни қўзғатилиши мускулларни сесканишли қисқариши билан ўтишига электр уриши дейилади. Содир бўлиш оқибатига боғлиқ ҳолатда электр уриши тўрт даражага бўлинади: I – ҳушни йўқотишсиз мускулларни сесканишли қисқариши; II – ҳушсиз мускулларни сесканишли қисқариши, лекин нафас олиш ва юрак ишлаши давом этади; III – ҳушни йўқотиш ва юрак фаолияти ёки нафас олиш бузилади; IY – клиник ўлим ҳолати.
Электр токи билан шикастланиш оғирлиги кўпчиллик омилларга: ток кучи, одам танасининг электр қаршилиги, тана орқали ток ўтишининг давомийлиги, ток тури ва частотаси, одамни шахсий хусусиятлари, атроф муҳит шароитларига боғлиқ. Одамни у ёки бу даражадаги шикастланишини аниқловчи асосий омил – ток кучи бўлади. Унинг одамга таъсирини тавсифлаш учун учта мезон ўрнатилган: сезиладиган порог токи – сезиладиган сескантириш келтириб чиқарадиган токнинг энг кам қиймати; қўйиб юбормайдиган порог токи – мускулларни сесканишли қисқаришини келтириб чиқарадиган, шикастланувчи ўзи озод бўла олмайдиган токнинг қиймати; фибриляция порог токи – юрак фибриляциясини келтириб чиқарадиган токнинг қиймати. Юрак мускуллари толаларини хаотик ва турли вақтлардаги қисқаришидан, унинг ишлашини тўлиқ бузилишига фибриляция дейилади.
Жароҳат оқибати одам танаси қаршилигига боғлиқ бўлади. Энг кўп қаршиликка жонсиз кератинлашган ҳужайралардан тузилган терини устки қатлами эга бўлади. Танани умумий қаршилиги терини устки қатламини қаршилиги эвазига етарлича катта бўлади, лекин бу қатлам шикастланиши билан – унинг қиймати тезда камаяди.
Токнинг таъсирини давомийлигини узоқлиги жароҳат оқибатини деярли белгилайди, чунки вақт ўтиши билан одам терисини қаршилиги тез камаяди, юракни жароҳат олиш эҳтимоли кўпаяди ва бошқа салбий оқибатлар вужудга келади. Токнинг юрак, ўпка ва бош мия орқали ўтиши жуда хавфли бўлади. Жароҳатланиш даражаси ток тури ва частотасига ҳам боғлиқ бўлади. Частотаси 20—1000 Гц бўлган ўзгарувчан ток энг хавфли бўлади. Кучланиш 300 В гача ўзгарувчан ток ўзгармас токдан хавфлироқ. Катта кучланишларда ўзгармас ток хавфлироқдир.
Одамнинг электр токи билан жароҳатланиши қуйидаги ҳолларда бўлиши мумкин:
ердан изоляцияланмаган одамни кучланиш остида бўлган электрускуналарни ток ўтказувчан қисмларига тегиб кетиши;
ердан изоляцияланмаган одамни кучланиш остидаги электрускуналарни изоляцияланмаган ток ўтказувчан қисмларига хавфли масофага яқинлашуви;
ердан изоляцияланмаган одамни электрускуналарни кучланиш остидаги корпусига туташишидан кучланиш остида қолган ток ўтказмайдиган металл қисмларига, тегиб кетиши;
одамни ток тарқалиш майдонининг турли потенциаллари остида бўлган ерни (полни) иккита нуқтаси билан уланиши («қадам кучланиши»);
яшин уриши;
электр ёйининг таъсири;
кучланиш остида қолган бошқа одамни қутқариши.
Электрускуналарни ва хоналарни электрхавфсизлиги бўйича синфланиши.
Электрускуналари деганда электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тарқатиш ва ўзгартириш учун мўлжалланган машиналар, аппаратлар, линиялар ва қўшимча ускуналар (улар ўрнатилган хоналар билан) тўплами тушунилади. Улар 1000 В гача ва 1000 В дан юқори кучланишли электрускуналарга бўлинади, уларнинг иккаласи ҳам изоляцияланган ва ерлатилган нейтраллар билан эксплуатация қилиниши мумкин. Изоляцияланган нейтрал деб ерлатиш қурилмасига уланмаган ёки унга сигналлаш, ҳимоя, назорат ва ш.ў. приборлар орқали уланган трансформатор ёки генераторнинг нейтралига айтилади. Агар нейтрал ерлатиш қурилмасига бевосита ёки кичик қаршилик орқали уланган бўлса у ерлатилган дейилади.
Одамни электр токи билан жароҳатланиш хавфини кўпайтирадиган ёки камайтирадиган шароитларга боғлиқ равишда барча хоналар хавфи юқори хоналар, жуда хавфли ва хавфи юқори бўлмаган хоналарга бўлинади. Хавфи юқори хоналарга намлиги юқори (75% дан кўп) ёки юқори ҳароратли (35о дан баланд) хоналар киради. Ток ўтказувчан чанглар ва поллари бўлган, шунингдек бир пайтнинг ўзида ер ва электрускунани металл корпуси билан боғланган элементларга тегиш имконияти бўлган хоналар хавфи юқори синфга қарайди. Нисбий намлиги юқори (100% га яқин), кимёвий фаол муҳитли ёки бир пайтнинг ўзида хавфи юқори хоналарга мос икки ва ундан кўп шароитлари бўлган хоналар жуда хавфли дейилади. Хавфи юқори бўлмаган хоналарда барча кўрсатилган шароитлар бўлмайди.
Электрускуналар фойдаланилаётган барча жойларда электр токи билан жароҳатланиш хавфи мавжуд бўлади, шунинг учун хавфи юқори бўлмаган хоналарни хавфсиз хоналарга киритиш мумкин эмас.
Ҳаёт фаолиятини хавфсизлигини таъминлаш учун электрускуналарга хизмат кўрсатиш ва ишончли ишлатишда электрускуналарни техник эксплуатация қилиш қоидалари ва электржароҳатидан ҳимояланиш бўйича чораларга аниқ риоя қилиш керак. Шундай йўналишлардан бири хавфсиз – 12 ёки 36 В кучланишни қўллаш бўлади. Уни олиниши учун 220 ёки 380 В стандарт кучланишли электр занжирига уланадиган пасайтирувчи трансформаторлардан фойдаланилади. Одамни электр токи билан шикастланиш хавфини камайтириш мақсадида 42 В дан кўп бўлмаган кичик номинал кучланишдан фойдаланилади. У электрлаштирилган қўл асбоблари, кўчма ёритгичлар ва хавфи юқори хоналар ва жуда хавфли хоналарда маҳаллий ёритишда электр манбаси сифатида қўлланилади. Лекин, шу паст кучланиш ҳам хавфсизликни кафолатламайди, шунинг учун бошқа ҳимоя воситалари ҳам қўлланилиши керак бўлади.
Электрхавфсизлиги бўйича электр ускуналар кучланиш бўйича: 1 кВ ва унгача, 1 кВ дан юқори, шунингдек 42 В дан кўп бўлмаган паст кучланишли ускуналарга бўлинади. Одамни бехосдан электрускуналарни ток ўтказувчан қисмларига тегиб кетишидан ҳимоялаш учун хавфли ускуна ёки очиқ ток ўтказувчан шиналарнинг бевосита яқинида жойлаштирилган кўчма шитлар кўринишидаги тўсиқлардан, деворчалар ва экранлардан фойдаланилади. Тўсиқ (чегаралагич) ишловчини назоратсиз силжишига халақит беради ва унинг хавфли зонага ўтишини бартараф қилади.
Бехосдан электрдан шикастланишнинг олдини олишнинг бошқа усули хавфли ва ҳимояланмаган электр ўтказгичларни хонани одам етмайдиган баландлигида жойлаштириш. Кўпчиллик ҳолларда ҳимояловчи тўсиқларни сигналлаштириш ва тўсқичлантириш воситалари билан биргаликда қўллайдилар. Товуш, ёритиш ва рангли сигналлаш воситалари персоналнинг кўриш ва эшитиш зонасида ўрнатилади. Тўсқичлантириш қурилмаларининг конструкцияси хавфли зона йўлини тўсишни ва электр аппаратлар ва ускуналарга маълум тартибда боришни таъминлайди, буни бузиш ёки риоя қилмаслик ҳимояланаётган участкада кучланишни автоматик тарзда ўчиришга (тўсқичлантириш-блокировка) олиб келади.
Бехосдан тегиб кетишдан ҳимоялаш учун электрускуналарни ток ўтказувчан қисмлари ва деталларини изоляциялаш муҳим ўрин тутади. Изоляцияни қаршилиги электр занжири кучланишига боғлиқ бўлади. 1 Кв дан кам кучланишли занжирларда унинг қиймати 0,5 МОм дан кам бўлмаслиги керак. Ишчи, иккиланган ва кучайтирилган ишчи изоляциялар фарқланади. Приборлар ва электр қурилмалар доимо ишчи изоляцияга эга, у уларни нормал фаолият юритишини таъминлайди ва электр токидан шикастланишни ҳимоялайди. Ускуналарни ишончлилиги ва электрхавфсизлигини таъминлаш учун, ишчи ва қўшимчадан таркиб топган, иккиланган изоляциядан фойдаланилади. Иккиланган изоляциянинг қаршилиги 5 МОм дан кам бўлмаслиги, бу ишчи қаршиликдан 10 марта кўпни ташкил қилади. Баъзи бир муҳим электрқурилмаларда, иккиланган изоляцияли ҳимоя даражаси кучайтирилиб таъминланадиган, ишчи изоляция қўлланилади.
Одамларни электрускуналарни, изоляцияси шикастланиши натижасида, кучланиш остида қолиши мумкин бўлган, металл ток ўтказмайдиган қисмларига тегиши оқибатида, электр токидан шикастланишидан ҳимоялаш учун ҳимояловчи ерлатиш ёки нуллатиш қўлланилади.
Ҳимояловчи ерлатиш деб электрускуналарни металл корпусини олдиндан ер ёки унинг эквиваленти (ерда жойлашган сув ўтказгич қувурлари, темирбетон балкалари) билан электрли боғланишига айтилади. Бундай боғланишнинг электр қаршилиги минимал бўлиши керак (1000 В гача кучланишли электр занжирлари учун 4 Ом дан кўп бўлмаслиги ва бошқалари учун 10 Ом дан кўп бўлмаслиги керак). Бунда электрускунани корпуси ва унга хизмат кўрсатувчи персонал, изоляцияни тешилиши ва фазани корпусга туташувида ҳам, бир-бирига тенг, нольга яқин потенциалда туриб қолади.
Икки турдаги ерлатиш фарқланади: чиқариладиган ва контурли. Чиқариладиган ерлатишда унинг ерлатгичи (ер билан бевосита туташган ерлатувчи қурилмани элементи) электрускуна ўрнатилган майдончани ташқарисига чиқарилган. Бундай усулдан механика ва йиғув цехлари ускуналарини ерлатишда фойдаланилади. Контурли ерлатиш ҳимояланаётган ускунали майдончани контури бўйича жойлашган бир неча боғланган ерлатувчилардан тузилган бўлади. Бундай турдаги ерлатиш 1000 В дан юқори кучланишли ускуналарда қўлланилади. Нулланиш – электрускунани (одатий тартибда кучланиш остида бўлмайди, лекин электр манбасини ерлатилган нулли сими билан унга тушиб қолиши мумкин) металл қисмларини олдиндан ноль ҳимоя сими ёрдамида электр боғланиши. Ҳимоявий ерлатиш ва нулланишни ўзгарувчан токли 380 В номинал кучланишида ва ундан кўп кучланишда барча ҳолларда қўллаш керак.
Хавфи юқори ва жуда хавфли ишларни бажаришда кичик кучланишдан бошлаб, портлаши хавфли хоналарда эса – кучланишни қийматидан қатъий назар ҳимоявий ерлатиш ва нулланиш бажарилади. Нулланиш занжирида ҳимояловчи нуллагич ва ишчи ўтказгичлар фарқланади. Ҳимояловчи нуллагич ўтказгич деб, электр энергиясини истеъмолчисини (қабул қилувчисини) нулланувчи қисмини, ток манбаини ерлатилган нейтрали билан боғловчи ўтказгичга айтилади.
Нолли иш ўтказгичини электр қабул қилувчиларни ток билан таъминлаш учун қўллашади ва уни ҳам ерлатилган нейтраль билан фақат сақлагич орқали боғлашади. Ишчи нолли ўтказгични ҳимояловчи нолли ўтказгич сифатида фойдаланиш мумкин эмас, чунки сақлагич куйганда барча унга уланган корпуслар фаза кучланиши остида қолиши мумкин. Ҳимоявий ўчиргич қурилмаларига, ток билан шикастланиш хавфи туғилганда, электрускуналарни автоматик ўчиришни таъминлайдиган приборлар киради. Улар датчиклардан, ўзгартирувчилардан ва бажарувчи органлардан ташкил топган. Ерга нисбатан корпус кучланиши ўзгаришини ва авария ҳолатларида фазалар силжишини бартараф этувчи қурилмалар ҳам ишлаб чиқилган.
Изоляцияловчи ҳимоя воситалари, кучланиш остида турган электрускуналар қисмларидан, одамни изоляция қилишга мўлжалланган. Асосий ва қўшимча изоляцияловчи воситалар фарқланади. 1000 в гача кучланишли электрускуналарга хизмат кўрсатиш учун асосий изоляцияловчи воситалар сифатида: изоляцияловчи штангалар, изоляцияловчи ва ўлчовчи клешлар (қисқичлар), кучланиш кўрсаткичлари, диэлектрик перчаткалар, изоляцияловчи дастали чилангарлик-монтаж асбоблари, кучланиш остида таъмирлаш ишларини бажариш учун воситалар (изоляцияловчи нарвонлар, майдончалар ва б.қ.) хизмат қилади.
Қўшимча изоляцияловчи воситаларга: диэлектрик калишлар, гиламчалар ва изоляцияловчи тагликлар киради. Барча изоляцияловчи ҳимоя воситалари, вақтинчалик ерлатиш учун қўйишга мўлжалланган штангалар, гиламчалар ва тагликлардан ташқари, тайёрлангандан сўнг электр синовидан ва эксплуатация жараёнида даврий синовлардан ўтказилиши керак.
Электр хавфсизлиги бўйича кўриб чиқилган фаолиятлар йўналишлари жамоа ва шахсий ҳимоя воситаларини мажмуали қўллаш билан амалга оширилиши керак. Ҳаракатдаги электрускуналарга хизмат кўрсатиш бўйича ишларга 18 ёшдан кичик бўлмаган, дастлабки тиббий кўрикда ўтган ва тиббий қарама-қарши кўрсаткичларга эга бўлмаган шахсларга рухсат этилади. Ишлаш жараёнида электрускуналарда банд бўлган персонал икки йилда бир марта тиббий кўрикдан ўтиши керак. Электрускуналарга хизмат кўрсатишга, уларда таъмирлаш монтаж ва созлаш ишларига рухсат этилган шахслар йўл-йўриқдан ўтиши ва меҳнат хавфсизлиги методларига ўқитилиши, хавфсизлик қоидалари ва йўриқномалардан билимлари текширилиши керак. Улар хавфсизлик қоидалари бўйича, техник эксплуатация қилиш ва хавфсизлик қоидалари бўйича талабларга мос тарзда тақдим этилган, тегишли малака гуруҳига эга бўлиши керак.