Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш - Рахматулла Усманов, Рахматулла Асадуллаевич Усманов - Страница 13

3. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МУҲИТИ НОҚУЛАЙ ОМИЛЛАРИНИНГ СИНФЛАНИШИ ВА УЛАРНИНГ ТАЪСИРИДАН ҲИМОЯЛАШ
3.3. Титраш ва унинг организмга таъсири, титрашдан ҳимоялаш ва фаол титрашни камайтириш

Оглавление

Титраш асаб ва юрак-қон томирлари тизими ҳамда таянч-ҳаракатланиш аппаратининг функционал бузилишининг сабаби бўлиши мумкин. Титраш деганда нуқтанинг ёки механик тизимнинг ҳаракати тушунилади, унда навбати билан вақт бўйича камида битта координатани қийматларини ўсиши ва камайиши содир бўлади. Умумий ва маҳаллий титрашни фарқлаш қабул қилинган. Умумий титраш одамни бутун организмига таянч сирти орқали – ўтиргич, пол орқали таъсир қилади. Маҳаллий титраш одамнинг танасининг алоҳида қисмларига таъсир қилади. Титраш ҳам абсолют, ҳам нисбий параметрлар ёрдамида ўлчаниши мумкин. Титрашни ўлчаш учун абсолют параметрларга титраш силжиши, титраш тезлиги, титраш тезланиши киради. Умумий титрашни учта категорияси мавжуд: транспортли, транспорт-технологик, технологик. Технологик титраш ўз навбатида тўртта турга бўлинади:

ишлаб чиқариш хоналарини доимий иш жойларида, марказий бошқарув постларида ва б.қ.;

судларни хизмат хоналари иш жойларида;

омборлар иш жойларида, маиший ва бошқа ишлаб чиқариш хоналарида;

завод бошқаруви, конструкторлик бюроси, лабороторияларда, ўқув пунктларида, ҳисоблаш марказларида, конторалар ва бошқа ақлий меҳнат хоналаридаги иш жойларида.

Умумий титрашни ўлчаш нуқталари иш жойларида (ёки хизмат кўрсатиш иш зоналарида), ўзиюрар ва транспорт-технология машиналари учун эса – иш майдончалари ва ҳайдовчи ва персонал ўтиргичларида танланади. Ускунани (машинани) намунавий технологиявий ишлаш тартибида ўлчаш ўтказилади. Титрайдиган қўл машиналарида умумий ишлаш вақти сменанинг 2/3 қисмидан ошмаслиги керак. Бунда титрашни бир марталик таъсирининг давомийлиги, ушбу операцияга кирадиган кичик танаффуслар ҳам ҳисобга олиниб, 20 минутдан ошмасли керак. Титраш асбоби билан ишлаганда, қўл билан ушлаб туриладиган ускунани массаси 10 кг дан, босиш кучи эса 196 Н дан ошмаслиги керак.

Машина ва ускуналарни титраши билан курашишни асосий методлари қуйидагилар:

қўзғатиш манбасига таъсир этиб титрашни камайтириш (қўзғатувчи кучларни камайтириш ёки бартараф қилиш);

резонанс тартибидан тебранувчан системани массасини ва қаттиқлигини рационал танлаш йўли билан (ёхуд системани массаси ёки қаттиқлигини ўзгартириш, ёхуд лойиҳалаш босқичида – янги тартибни киритиш билан) чиқариш;

титрашни демпфирлаш – механик фаол тебранаётган конструктив элементларини кўпайтириш диссипатив кучларни резонансга яқин частоталар билан тебранишларда кўпайтириш йўли билан бажарилади;

Диссипатив кучлар – бу кучлар, механик системаларда пайдо бўлади, уларни тўлиқ энергияси ҳаракатланганда бошқа тур энергияга ўтиб йўқолади. Диссипатив системага мисол – сирпаниш мажудлигида бошқа жисмни сиртида ҳаракатланаётган жисм. (виброқоплама- материалларни шилимшиқлиги).

тебранишни динамик тўхтатиш (қўшимча реактив импеденси);

конструктив элементлар ва қурилиш конструкцияларини ўзгартириш (системани қаттиқлигини ошириш – қаттиқлик қиррасини киритиш);

титрашни изоляцилаш – қўзғатиш манбасидан ҳимояланаётган объектга улар орасига жойлашган ускуналар ёрдамида тебранишни узатишни камайтириш;

титрашни фаол ҳимоялаш.

Титраш – бу эластик боғланишли тизимни механик тебранма ҳаракати. Титрашни одамга узатилиш услуби бўйича (титраш манбаси билан туташиш тавсифи бўйича) шартли равишда маҳаллий (локал) титрашни ишловчини қўлларига узатувчи, ва умумий титрашни таянч сирт орқали бутун танага узатувчига бўлинади. Умумий титраш гигиеник нормалаштириш амалиётида иш жойларини титраши каби белгиланади. Ишлаб чиқариш шароитларида кўпчиллик ҳолларда маҳаллий ва умумий титрашнинг биргаликдаги таъсири кузатилади. Юқори даражадаги титрашни одам организмига давомли таъсири вақтидан олдин толиқишга, иш унумдорлигини пасайишига, касалланишни ошишига ва касбий патологияни -титраш касаллигини вужудга келишига олиб келади.

Ишлаб чиқариш титраши ўзининг физикавий тавсифи бўйича мураккаб синфланишга эга. Вақт бўйича тавсифномаси бўйича ўзгармас титраш қаралади ва унинг учун титраш тезлигининг қиймати 1 минутдан кам бўлмаган кузатиш вақтида 2 мартадан (6 дБ) кўп ўзгармайди. Ўзгармас бўлмаган титраш ўз навбатида қуйидагиларга бўлинади:

титраш тезлиги даражаси вақт бўйича узликсиз ўзгарадиган вақт бўйича тебранувчан;

танаффусли, операторни титраш билан туташиб ишлаш жараёнида узилади, бунда туташиш вақти 1 с дан кўпни ташкил қилади;

импульсли, бир ёки бир неча титраш таъсиридан (масалан, уришдан) ташкил топган, ҳар бирининг давомийлиги, таъсир частотаси 5 Гц дан кам бўлганда, 1 с кам бўлади.

Локал ишлаб чиқариш титрашининг манбаълари урадиган, уриб-айлантирадиган ва айлантирадиган пневматик ёки электр юритмали механизациялаштирилган қўл машиналари бўлади. Урадиган таъсирли машиналар титраш принципига асосланган. Уларга қопқоқли, кесувчи, қайтарувчи болғалар, пневмозичлагичлар киради. Уриб-айлантириб таъсир қиладиган машиналарга пневматик ва электр перфораторлар киради. Айлантириш таъсирига асосланган машиналарга силлиқлаш, пармалаш машиналари, электр ва бензин моторли арралар киради. Шунингдек, маҳаллий титраш чархлаш, эговлаш, силлиқлаш, полларни жилолаш ишларида ҳам бўлиши мумкин. Ундан ташқари, буюмларни қўлда узатадиган муқим датгоҳларда бажариладиган ҳамда двигателсиз қўл машиналарида ишлаганда, масалан, учлаштириш (рихтовкалаш) ишларини бажаришда ҳам маҳаллий титраш вужудга келади.

Титрашдан одамни ҳимоялашни энг таъсирли воситаси унинг титраётган ускунага бевосита тегишини (контактини) бартараф қилиш. Бунга масофадан бошқариш, саноат роботларини қўллаб, автоматлаштириш ва технологик ускуналарни алмаштириб эришилади. Механизациялаштирилган қўл машиналари титрашини ёқимсиз таъсирини операторга камайтиришга техник ечимлар: титраш суръатини бевосита унинг манбасида камайтириб (конструктив ўзгатиришларни амалга ошириб; ташқи титрашдан ҳимоялаш воситалари, титраш манбаси билан оператор қўллари орасига жойлаштирилган эластик демпфирлайдиган материаллар ва қурилмалар қўллаб) эришилади.

Тадбирлар комплексида меҳнат ва дам олишнинг илмий асосланган тартиби муҳим ўрин тутади. Масалан, титраш билан умумий контакт вақти иш сменаси давомийлигининг 2/3 қисмидан ошмаслиги керак; фаол дам олиш учун иккита регламентланган танаффус ўрнатиш, физиопрофилактика муложаларини ўтказиш, махсус комплекс бўйича ишлаб чиқариш гимнастикасини ўтказиш тавсия қилинади. Маҳаллий ва умумий титрашни ёқимсиз таъсирини олдини олиш учун ишловчилар шахсий ҳимоя воситалар: қўлқоплар ёки перчаткалар, махсус оёқ кийимлардан фойдаланишлари керак. Корхоналарда санитар-эпидемология назорати, тиббиёт муассасалари ва меҳнатни мухофаза қилиш хизматлари иштирокида таъсир этувчи титрашни тавсифи ва ишлаб чиқариш муҳитининг унинг келтириб чиқариш омиллари ҳисобга олиниб тиббий-биологиявий профилактика тадбирлари муайян комплекси ишлаб чиқилиши керак.

Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш

Подняться наверх