Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш - Рахматулла Усманов, Рахматулла Асадуллаевич Усманов - Страница 15
3. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МУҲИТИ НОҚУЛАЙ ОМИЛЛАРИНИНГ СИНФЛАНИШИ ВА УЛАРНИНГ ТАЪСИРИДАН ҲИМОЯЛАШ
3.5. Статик электрлаш, хавфли ва зарарли омиллари, ҳимояси
ОглавлениеКорхоналарда диэлектрли хоссаларга эга моддалар ва материаллар кенг қўлланилади, бу эса статик электр зарядларини вужудга келишига олиб келади. Статик электрлаш иккита диэлектрикларни бир-бирига ёки диэлектрикларни металларга ишқаланиши (бир-бирига тегиш ёки ажралиши) натижасида ҳосил бўлади. Бунда ишқаланаётган моддаларда электр зарядлари тўпланиши мумкин, улар агар жисм электр ўтказгич ва ерлатилган бўлса, ерга осон ўтади. Диэлектрикларда электр зарядлар узоқ вақт ушлаб турилади, шунинг учун улар статик электрлаш номини олишган. Электр зарядларни моддаларда пайдо бўлиш ва жамланиш жараёни электрланиш дейилади.
Статик электрланиш ҳодисаси қуйидаги ҳолларда кузатилади:
суюқликлар оқимида ва улар сачраганда;
газ ва буғ оқимида;
иккита турли хил қаттиқ жисмларни бир-бирига тегизиб узоқлаштирилганда (контакт- туташув электрланиши).
Статик электрланишни зарядсизланиши диэлектрик ёки ўтказгични сиртида, зарядларни тўпланиши билан боғлиқ, электрстатик майдон кучланганлиги критик қийматига эга бўлганда содир бўлади. Электр статик майдон таъсири остида ишлаётган одамларда турли хил эътирозлар учрайди: ғашланиш-ғижиниш, бош оғриғи, уйқуни бузилиши, иштаҳани камайиши ва б. қ. Электрстатик майдонлар кучланганлигининг рухсатли даражаси иш жойларида туриш вақтига кўра ўрнатилади. Бир соат ичида электрстатик майдон кучланганлигининг чегаравий рухсатли даражаси 60 кВ/м га тенг ўрнатилади. Электрстатик майдон кучланганлиги 20 кВ/м дан кам бўлганда электрстатик майдонда туриш вақти давомийлиги регламентланмайди. 20 дан 60 кВ/м гача персонални электрстатик майдонда ҳимоя воситаларисиз туриш вақти давомийлиги иш жойини кучланганлигига боғлиқ бўлади. Статик электрланишдан ҳимояланиш чоралари статик электрланиш зарядларини пайдо бўлиши ва тўпланишини олдини олишга, зарядларни тарқалиш шароитларини яратишга ва уларни зарарли таъсири хавфини бартараф қилишга йўналтирилган. Асосий ҳимоя чораларига қуйидагилар киради:
ускуналарни электр ўтказувчан қисмларида зарядларни тўпланишига йўл қуймаслик, бунга зарядлар пайдо бўладиган ускуналар ва коммуникацияларни (аппаратлар, резервуарлар, қувур ўтказгичлар, транспортерлар, қуйиш ва тўкиш қурилмаларини) ерлатиш;
қайта ишланаётган моддалар электр қаршилигини камайтириш;
статик электрлаш зарядлари суръатини камайтириш, бунга тегишли тарзда моддаларни сачраши, майдаланиши ва чангланишини истисно қиладиган моддаларни ҳаракатланиш тезликларини танлаш, электрстатик зарядларни ўтказиш, ишқаланиш сиртини танлаш, ёнувчан газлар ва суюқликларни қўшимчалардан тозалаш эвазига эришилади.
Тўпланган статик электрлаш зарядларини одамлардан олиш электр зарядсизланишни бартараф этади. Бу эса ўз навбатида портлаш- ва ёнғин хавфи бор аралашмаларни портламаслиги ва ёнмаслигига сабаб бўлади, шунингдек статик электрланишнинг одамларга зарарли таъсири бартараф этилади. Асосий ҳимоя чоралари қуйидагилар: электрўтказувчан поллар ёки ерлатиш зоналарини, қатламларини ва иш майдончаларини қуриш; эшиклар дасталарини, нарвонлар ушлагичларини, приборлар, машиналар ва аппаратлар дасталарини ерлатиш; ишловчиларни ток ўтказувчан оёқ кийим, антисептик халатлар билан таъминлаш.
Барча объектларда статик электрланишга қарши асосий восита ерлатиш қурилмаларини қўлланилиши бўлади. Ерлатишни ишончлилигини кафолатлаш учун ерлатиш қурилмасини қаршилиги 100 Ом дан кўп бўлмаслиги керак. Ёнувчан суюқликлар ва моддалар билан идишларни ташиш учун қўлланиладиган аравачалар ва электркаралар металл ерлатувчи занжирчалар ёки антистатик тасма билан жиҳозланиши керак. Бочкалар, канистралар ва бидонлар ерлатилган металл лист устига жойлаштирилиб ёқилғи билан тўлдирилади.