Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш - Рахматулла Усманов, Рахматулла Асадуллаевич Усманов - Страница 17

3. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МУҲИТИ НОҚУЛАЙ ОМИЛЛАРИНИНГ СИНФЛАНИШИ ВА УЛАРНИНГ ТАЪСИРИДАН ҲИМОЯЛАШ
3.7. Яшиндан ҳимоялаш

Оглавление

Яшин – бу узунлиги бир неча километр бўлган момақалдироқли булут ва ер ёки қандайдир ер усти иншооти орасида ривожланадиган электр заряди. Яшинни разряди лидерни ривожланиши билан, бир неча юз ампер ток билан, кучсиз ёритилаётган каналдан бошланади. Лидерни ҳаракатланиш йўналиши бўйича – булутдан пастга ёки ердаги иншоотдан тепага – яшинлар пастлашувчан ва баландлашувчанларга бўлинади.

Бино ва иншоотлар тўғридан-тўғри яшин уришидан, унинг иккиламчи асоратларидан, ер усти ва ер ости металл коммуникациялари орқали юқори потенциал олиб келинишидан ҳимоя қилиниши керак. Ташқаридаги ускуналарни тўғридан-тўғри яшин уришидан, унинг иккиламчи асоратларидан ҳимоя қилиш керак. Катта майдонли бинолар ичида (кенглиги 100 метрдан ортиқ) потенциалларни тенглаштириш бўйича тадбирлар бажарилиши керак. Умумий майдонининг 70% дан кўпроғини яшиндан ҳимоялаш керак бўлмаган хоналар ташкил қилганда ва бинони қолган қисмини яшиндан ҳимояланишни I, II ёки III категорияли хоналар ташкил қилса, фақат хоналар ичига киритиладиган коммуникциялар бўйича юқори потенциаллар содир этилишидан ҳимоялаш назарда тутилиши керак. Бунга коммуникацияларни электр ускуналарини ерлатиш тизимига ёки бинони темирбетон арматурасига улаш орқали эришилади. Худди шундай боғланиш ички коммуникациялар (ташқаридан киритилмайдиган) учун ҳам назарда тутилиши керак. Ҳар қандай категорияли бино ва иншоотларни тўғридан-тўғри яшин уришидан ҳимоя қилиш мақсадида табиий яшин қайтаргичлар сифатида мажуд баланд иншоотлардан (тутун қувурлари, сув босим миноралари, прожектор мачталари, электр узатиш ҳаво линиялари таянчлари ва б.қ.), шунингдек бошқа иншоотлар яшин қайтаргичларидан максимал фойдаланиш керак.

Агар бино ва иншоот табиий яшин қайтаргичлар ёки қўшни объектлар ҳимоя зонасига қисман бирикса, тўғридан-тўғри яшин уришидан объектнинг қолган бошқа ҳимояланмаган қисмини ҳимоялаш назарда тутилиши керак. Агар бино ёки иншоотни эксплатация қилиш жараёнида қўшни объектларни реконструкция ёки демонтаж қилиш бу ҳимояланмаган қисмни кўпайишига олиб келса, яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимояни тегишли ўзгариши энг яқин момақалдироқ мавсуми бошлангунича бажарилиши керак; агар қўшни объектларнинг демонтажи ёки реконструкцияси момақалдироқ мавсуми мобайнида олиб брилса, шу вақтга бино ва иншоотни тўғридан-тўғри яшин урушидан ҳимояланмаган қисмини ҳимоялашни таъминлайдиган вақтинчалик тадбирлар назарда тутилиши керак. Яшиндан ҳимоялаш ерлатишлари сифатида, кучланиши 1 Кв гача бўлган электр узатгичлар ҳаво линиялари ноль симларидан ташқари, электрускуналарнинг барча тавсияланадиган ерлатишларини ишлатишга рухсат этилади.

Бинолар, иншоотлар, ташқи ускуналарни темир бетон фундаментлари, яшин қайтаргич таянчларини, қоидага кўра, яшин қайтаргичлар ерлатишлари сифатида, уларни арматураси бўйича узликсиз электр алоқа таъминланиш шартида ва уни пайвандлаш ёрдамида ўрнатилган деталларига уланганда фойдаланиш мумкин. Фундаментларни бундай фойдаланиши учун битумли ва битум-латекс қопламаси халақит қилмайди. Ўрта- ва кучли агрессив грунтларда, буларда темирбетонни коррозиядан ҳимоялаш эпоксид ва бошқа полимер қопламалар билан бажарилади, шунингдек грунтнинг намлиги 3% дан кам бўлганда темир бетон фундаментларини ерлатишлар сифатида фойдаланишга рухсат этилмайди. Сунъий ерлатишларни асфальт қопламалари остига ёки кам юрадиган жойларга жойлаштириш (газонларда, грунтли ўтиш ва пиёдалар юриш йўлларидан 5 м ёки ундан кўп масофада бўлиши) лозим. Яшин юқори хавф билан жароҳатлантирадиган кўп юриладиган очиқ майдончаларда (монументлар, телеминоралар ва шунга ўхшаш баландлиги 100 м дан баланд иншоотлар) потенциалларни тенглаштириш ток ўтказувчиларни ёки иншоотни арматурасини, унинг темир бетон фундаментига иншоотни асоси периметри бўйича, ҳар 25 м -дан кам бўлмаган масофада улаб бажарилади.

Момақалдироқлар даврида баланд бинолар ва иншоотларни қуришда уларни қуриш жараёнида баландлиги 20 м дан бошлаб яшин қайтариш бўйича қуйидаги вақтинчалик тадбирларни бажарилишини назарда тутиш керак. Қурилаётган объектнинг юқори белгиланган нуқтасида яшин ушлагичлар маҳкамланган бўлиши керак, улар металл конструкциялар ёки девор бўйламаси бўйича тушаётган ток қочирувчилар орқали ерлатувчиларга уланиб бирлаштирилиши керак. Яшин қайтаргичлар ҳимоя зонасига, қурилиш жараёнида одам бўлиши мумкин бўлган, барча ташқи майдончалар кириши керак. Яшиндан ҳимоялаш элементлари пайвандланиб ёки болтланиб бириктирилиши мумкин. Қурилаётган объектнинг баландлиги ошган сари яшин ушлагичларни юқорига силжитиб бориш керак. Баланд металл иншоотларни қуришда уларнинг асоси қурилиш бошланишида ерлатгичларга уланиб бириктирилиши керак. Яшин қайтариш бўйича қуриш ва тадбирлар қурилиш лойиҳаси ва графигига ёки бино ёхуд иншоотни реконструкциялашга шундай киритилган бўлиши керакки, бунда яшиндан ҳимоялашни бажарилиши асосий қурилиш-монтаж ишлари билан бир пайтда олиб борилиши керак. Бино ва иншоотларда яшиндан ҳимоялашни ўрнатиш, тугатиш ишларини бошланишида, портлаш хавфи мавжуд зоналарда – технологик ускуналарни комплекс синовлари бошланишигача, қабул қилиниши ва эксплуатацияга топширилиши керак.

Яшин қайтаргичларнинг энг содда икки тури: алоҳида турувчи стерженли ва трослиси амалда кенг қўлланилади. Стерженли яшин қайтаргич ингичка, учли металл стержень кўринишидаги электроддан ва умумий қаршилиги 10—20 ом дан ошмайдиган ерлатгичдан иборат. Тросли яшин қайтаргич эса электр узатиш линиялари устидан тортилган сим (трос) кўринишида ва умумий қаршилиги 10—20 ом дан ошмайдиган пухта ерга улагичдан иборат. Яшин қайтаргич ҳимоя қилинадиган объект устига ўрнатилади.

Яшин қайтаргичнинг ишлаш принципи тож разрядига (зарядсизланишига) асосланган. Атмосферада момақалдироқ бўлган вақтда ҳосил бўладиган кучли электр майдони яшин қайтаргичнинг учида тож разрядни вужудга келтиради. Бу разряд зарядларнинг бино олдида тўпланишига йўл қўймай, уларни ерга ўтказиб туради ва бинони яшин зарбларидан сақлайди. Якка стерженли яшин қайтаргичнинг ҳимоя зонаси (таъсир доираси) шакли бўйича чўққисида 450 бурчак ташкил этадиган конусга яқин бўлади. Бир тросли яшин қайтаргичда ҳимоя зонаси, трос ва унинг ости текислигидаги 450 ли проекциялари қирралар вазифасини ўтайдиган, уч қиррали призма шаклида бўлади.

Алоҳида турувчи яшин қайтаргичлар учун тўғридан-тўғри яшин уришидан ҳимоялаш ерлатгичини танлашда қуйидаги ерлатгичлар конструкциялари қўлланилиши етарли бўлади: а) бир (ва кўпроқ) темирбетонли узунлиги 2 метрдан кам бўлмаган остоёқлик ёки бир (ва кўпроқ) узунлиги 5 метрдан кам бўлмаган темирбетонли қозиқоёқ; б) бир (ва кўпроқ) ерга 5 метрдан кўп чуқур киритилган диаметри 0,25 м дан кам бўлмаган темир бетон таянч устуни; в) Ер билан таъсирланиш сирти майдони 10 м2 дан кам бўлмаган эркин шаклдаги темирбетон фундаменти; г) узунликлари 3 метрдан кам бўлмаган 3 ёки ундан кўп электродлардан тузилган, вертикал электродлар орасидаги масофа 5 м дан кам бўлмаган горизонтал электрод билан бирлаштирилган сунъий ерлатгич.

Ҳимояланаётган бино ёки иншоотни ер ости металл конструкцияларидан (шу жумладан, ҳар нарсага мўлжалланган электр кабеллари бўйича) юқори потенциал содир этилишини бартараф этиш учун яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимоялаш ерлатгичлари бу коммуникациялардан имкон қадар, технологик талаблар бўйича йўл қўйиладиган, максимал масофага узоқлаштирилган бўлиши керак. Бино ва иншоотларда тўғридан-тўғри газ чиқариш ва нафас олиш қувурлари борлигида, атмосферага газлар, буғлар ва портлаш хавфи бор концентрацияли сузпенциялар эркин чиқиши учун, яшин қайтаргичлар ҳимоя зонасидаги қувур кесими устига, радиуси 5 м ли ярим шар билан чегараланган макон кириши керак.

Яшинни иккиламчи кўринишидан ҳимоялаш учун қуйидаги тадбирлар назарда тутилиши керак: а) ҳимояланаётган бинода турган барча ускуналар ва аппаратлар металл конструкциялари ва корпуслари электрускуналарни ерлатиш қурилмасига ёки бинони темирбетон фундаментига уланиши керак; б) бино ва иншоотлар ичида қувур ўтказгичлар ва бошқа узунликдаги металл конструкциялар орасида уларни бир-бирига 10 см дан кам масофага яқинлашувида ҳар 20 метрда диаметри 5 мм дан кам бўлмаган пўлат симдан ёки кесими 24 мм2 дан кам бўлмаган пўлат лентадан туташтиргич пайвандлаш ёки паяллаш, металл қобиқли кабеллер учун туташтиргич ҚМваҚ (Қурилиш меъёрлари ва қоидалари) -га биноан, эластик мис сим ўтказгичдан бажарилади. в) қувур ўтказгичлар элементлари ёки бошқа узун металл нарсалар уланганида, ҳар бир контактга 0,03 Ом дан кўп бўлмаган ўтиш қаршилиги таъминланиши лозим; кўрсатилган ўтиш қаршиликли контактни таъминлаш мумкин бўлмаганда, больтли бирикмалар ёрдамида пўлат туташтиргичлар ўрнатиш керак.

Ер ости металл коммуникациялар бўйича юқори потенциал содир бўлишидан (заносидан) ҳимоялаш (қувур ўтказгичлар, кабелларни ташқи металл қобиқлари ёки қувурлари) уларни бино ёки иншоотни киришидаги унинг темирбетон фундаментини арматурасига бирлаштириш йўли билан амалга оширилади, фундамент арматурасини ерлатгич сифатида қўллаш мумкин бўлмаганда – сунъий ерлатгичга уланади.

Ташқи ер усти металл коммуникациялар бўйича юқори потенциал содир этилишидан ҳимоялаш уларни бино ёки иншоотни киришида ва бу киришга яқин коммункицияни иккита таянчига ерлатиш йўли билан амалга оширилади. Ерлатгичлар сифатида бино ёки иншоотни темирбетон фундаментларидан ва ҳар бир таянчлардан фойдаланиш, бундай фойдаланиш мумкин бўлмаганда – сунъий ерлатгичлар қўлланилиши керак.

Кучланиши 1 кВ гача бўлган электр узатиш ҳаво линияларини, телефон, радио, сигнализация сетларини бинога киритилиши фақат узунлиги 50 м дан кам бўлмаган метал қобиқли кабеллар ёки метал қувурлар ичига ётқизилган кабеллар билан амалга оширилиши керак. Металлмас томли (кровлили) бино ва иншоотларни яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимоялаш алоҳида турувчи ёки ҳимояланаётган объектда ўрнатилган, талаб қилинадиган ўлчамли зонасини ҳимоясини таъминловчи стерженли ёки троссли яшин қайтаргичлар билан бажарилиши керак. Объектда яшин қайтаргичлар ўрнатишда ҳар бир стерженли яшин ушловчига ёки троссли яшин ушловчининг ҳар бир устунига иккитадан кам бўлмаган ток қочиргичлар таъминланган бўлиши керак.

Томни қиялиги 1:8 дан кўп бўлмаганда яшин ушлагич тўр ҳам фойдаланилиши мумкин. Яшин ушлагич тўр диаметри 6 мм дан кам бўлмаган пўлат симдан бажарилган бўлиши керак ва том тепасига ёхуд ёнмайдиган ёки қийин ёнадиган иссиқлагич ёки гидроизоляция остига ёйилиб ётқизилган бўлиши керак. Тўр ячейкалари қадами 6х6 м дан кўп бўлмаслиги керак. Тўрнинг тугунлари пайвандланиб бириктирилган бўлиши керак. Томни устидан чиқиб турган металл элементлар (қувурлар, шахталар, вентиляция қурилмалари) яшин ушлагич тўрга уланиб бириктирилган бўлиши, чиқиб турган металмас элементлар эса – қўшимча яшин ушлагичлар билан ускуналаниши ҳамда яшин ушлагич тўрга уланиши керак. Металл томли (кровлили) бино ва иншоотларда яшин ушлагич сифатида томни (кровлини) ўзи фойдаланилиши керак. Бунда барча чиқиб турган металлмас элементлар яшин ушлагичлар билан жиҳозланиши ва томни (кровлини) металига уланиб бириктирилиши керак. Металл томдан (кровлидан) ёки яшин ушлагич тўрдан ерлатгичларга ток қочирилиши (чиқарилиши) бинони периметри бўйича ҳар бир 25 м дан кам бўлмаган масофада бажарилиши керак. Бинони ташқи деворлари бўйича ётқизиладиган ток қочиришлар чиқарилиши кириш ёки одамлар тегиб кетмаслик жойидан 3 м дан яқин бўлмаган жойлардан ўтказилиши керак.

Ёнувчан ва суюлтирилган газлар ва енгил алангаланувчан суюқликлари бор ташқи ускуналарни яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимоялаш қуйидагича олиб борилиши керак: а) ускуналарни темирбетондан корпуслари, ускуналарни металли корпуслари ва томи метали қалинлиги 4 мм дан кам алоҳида резервуарларни ҳимояланаётган объектда ўрнатилган ёки алоҳида турган яшин қайтаргичлар билан ускуналаш керак; б) ускуналарнинг металл корпуслари ва томи метали қалинлиги 4 мм дан ва ундан кўп сиғими 200 м3 дан кам томи (крышаси) металини қалинлигидан қатъий назар алоҳида резервуарларни, шунингдек иссиқликдан изоляцияланган ускуналарни металл ғилофларини ерлатгичга улаш кифоя. Агар ташқи ускуналарда ёки ёнувчан газлар ёки енгил алангаланувчан суюқликлар бор резервуарларда (ер усти ёки ер ости) газ чиқариш ва ёки нафас олиш қувурлари бўлса, унда улар ва улар устидаги макон яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимояланган бўлиши керак. Худди шундай макон цистерналар бўйнидаги кесими устидан ҳимояланади, унга қуйиб-бўшатиладиган эстакадада маҳсулотни очиқ қуйиш бажарилади. Яшинни тўғридан-тўғри уришидан нафас олиш клапанлари ва уларнинг устидаги баландлиги 2,5 м радиуси 5 м -ли цилиндр билан чекланган макон ҳам ҳимояланиши керак.

Яшинни иккиламчи кўринишидан ташқи ускуналарни ҳимоялаш учун уларда ўрнатилган аппаратларни металл корпуслари электр ускуналарни ерлатиш қурилмаларига ёки яшиндан тўғридан-тўғри уриш ҳимоя ерлатгичига уланиши керак. Ер ости коммуникациялари бўйича юқори потенциал содир бўлишидан (заносидан) ҳимоялаш уларни бино ва иншоотга киришда электрускуналар ерлатгичларига ёки яшин уришидан тўғридан-тўғри ҳимоялаш ерлатгичига улаб бириктирилиб амалга оширилади. Ташқи ер усти коммуникациялари бўйича юқори потенциал содир бўлишидан (заносидан) ҳимоялаш уларни бино ва иншоотга киришда электрускуналар ерлатгичларига ёки яшин уришидан тўғридан-тўғри ҳимоялаш ерлатгичига, коммуникация киришига яқин устунига – унинг темирбетон фундаментига улаб амалга оширилади.

Барча мумкин бўлган ҳолатларда яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимоя ерлатишлари сифатида бино ва иншоотларнинг темирбетон фундаментларидан фойдаланиш керак. Улардан фойдаланиш мумкин бўлмаганда сунъий ерлатгичлар қўлланилади. Барча мумкин бўлган ҳолатларда яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимоя ерлатгичи электр ускуналар ерлатгичи билан бирлаштирилган бўлиши керак. Яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимоя ерлатгичларига қурилиш ичида турган металлли конструкциялар, ускуналар ва қувур ўтказгичлар, шунингдек электр потенциалларни тенглаштирувчи қурилмалар уланиши керак. Яшин ушлагичлар билан ток қочиришларни барча уланиб бириктирилиши пайвандлаб бажарилиши керак. Металл қувурлар, миноралар, вишкалар учун яшин ушлагичларни қуриш ва ток қочиришларни ўтказиш талаб қилинмайди. Металлмас қувурлар, миноралар, вишкаларни қуришда монтаж ускунасининг металл конструкцияси (юк йўловчи ва шахта кўтаргичлари, кран-укосина ва б.қ.) ерлатгичларга уланиши керак. Бундай ҳолатларда яшиндан ҳимоялаш бўйича вақтинчалик тадбирлар қурилиш даврида бажарилмаслиги мумкин.

Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш

Подняться наверх