Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш - Рахматулла Усманов, Рахматулла Асадуллаевич Усманов - Страница 21

3. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МУҲИТИ НОҚУЛАЙ ОМИЛЛАРИНИНГ СИНФЛАНИШИ ВА УЛАРНИНГ ТАЪСИРИДАН ҲИМОЯЛАШ
3.11. Ҳаво муҳитини ифлосланишидан ҳимоялаш

Оглавление

Вентиляцияни вазифаси берилган метеорологик шароитларда ҳавони тозалигини таъминлашдан иборат. Ҳавони силжитилиш усули бўйича вентиляция табиий ва механик, нима учун хизмат қилишига кўра – итариб чиқарувчи ва сўриб киритувчи, ҳаракатланиш жойи бўйича маҳаллий (жойидан алмаштирувчан) ва умумалмаштирувчанга бўлинади. Умумалмаштирувчан вентиляцияда ифлосланган нам ҳаво тоза ҳаво билан бутун хона бўйича аралаштирилади. Агар хона катта, ишлаётган одамлар сони кам ва улар бир жойда тўпланган бўлса, унда одамлар тўпланган жойлар учун маҳаллий (жойидан алмаштирувчан) вентиляция қўлланилади. Агар зарарли моддани хона бўйича тарқалишига йўл қўймай, уни ажралиш жойидан чиқариб ташланса, алмаштирилаётган ҳаво ҳажмини камайтириш мумкин.

Вентиляция тизимининг самарали ишлаши учун сўриб киритилаётган ҳаво ҳажми итариб чиқарилаётган ҳаво ҳажмига деярли тенг бўлиши, улар орасидаги фарқ минимал бўлиши керак. Чиқарувчи ва киритувчи тизимлар хонада тўғри жойлаштирилган бўлиши, яъни тоза ҳаво хонани зарарли моддалар кам зонасига киритилиши, ифлосланган ҳаво хонанинг зарарли моддалар кўп бўлган участкасидан чиқариб ташланиши керак.

Жойидан чиқариш вентиляцияси ишлаб чиқариш зонасининг чекланган маконида ҳаво муҳитини талаб этиладиган шароитларини яратиш учун хизмат қилади. Жойидан чиқариш вентиляцияси ўрнатмаларига ҳаволи душлар, оазислар, ҳаволи ва ҳаволи-иссиқлик пардалари киради.

Ҳаволи оазислар, барча томондан силжитиладиган тўсиқлар билан чегараланган ва совуқ ва тоза ҳаво билан тўлдирилган, хонани чекланган маконида метеорологик шароитларни яхшилаш имконини беради.

Ҳаволи – иссиқлик пардалари совуқ ҳаводан одамларни ҳимоялаш учун қўлланилади. Пардалар ҳавони иситиб ва иситмасдан узатадиган бўлади. Уларни ишлаши қуйидагига асосланган, иш жойига махсус ёриқли ҳаво ўтказувчи орқали узатилаётган ҳаво катта тезликда (15 м/с гача) маълум бурчакда совуқ ҳавога қарши чиқади ва у билан аралашади. Ҳосил бўлган иссиқ ҳаво аралашмаси иш жойига узатилади.

Жойидан сўриб чиқариш вентиляциясини ишлаши зарарли моддаларни бевосита ҳосил бўлиш манъбасида сўриб ушлаш ва чиқариб ташлашга асосланган. Умумалмашинувчан вентиляция ёрдамида чангсизлантириш кам самара беради, жойидан сўриб чиқариш вентиляцияси эса хонани чангланганлигини тўлиқ бартараф қилиш имконини беради. Беркитиш максимал самарали. Беркитиш ғилоф кўринишида бажарилиши мумкин, бунда у ускуна ва муҳитни тўлиқ ёки қисман ҳимоялайди. Беркитмани ичи кам ҳаволи бўлади – зарарли моддалар хонага кира олмайди.

Сўрувчан шкафлар металларни термик ва гальваник қайта ишлашда, сочилувчан моддаларни бўяш ва қадоқлашда қўлланилади. Сўрувчан зоналар иссиқлик ва намлик ажралганда зарарли моддаларни локаллаштириш учун қўлланилади. Сўрувчан панеллардан зарарли моддаларни ҳайдашда, ишчи зонт остида турганда фойдаланилади.

Ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омилларини бартараф қилиб бўлмаганда, шахсий ҳимоя воситалари қўлланилади. Танани ҳимоя қилиш махсус кийими, махсус оёқ кийим, бош кийими, қўлқоплар қўлланилади. Вентиляция тизими ишловчиларни қизиб кетиши ва совуқ қотишига олиб келмаслиги, иш жойларида шовқин ҳосил қилмаслиги керак. У электр- ва портлашга хавфсиз бўлиши керак.

Табиий вентиляцияда ҳавоалмашинуви хона ичкариси ва ташқариси ҳаволари ҳароратларининг фарқига кўра содир бўлади. Бу эса хонага совуқ ҳавони киришини таъминлайди. Бинони шамол ўтадиган томонида босимнинг пасайишидан хонадан иссиқ ифлосланган ҳаво сўрилади. Бинони шамоллатиладиган томонида ортиқча босим яратилади, бунинг натижасида тоза ҳаво хонага киради. Табиий вентиляция ташкиллаштирилган ва ташкиллаштирилмаган бўлиши мумкин. Ташкиллаштирилмаган вентиляция ойналарни зичланмаган жойлари, форточкалар ва махсус оралиқлар орқали, ташкилаштирилган табиий вентиляция – аэрация ҳисобига ва дефлекторларда амалга оширилади. Аэрация иссиқ цехларда гравитацион ва шамол босим ҳисобига амалга оширилади. Аэрацияни афзаллиги – катта ҳажмли ҳавони хонага узатилиши ва вентиляторсиз чиқариб ташланиши, камчиллиги – кам самаралилиги.

Вентиляторлар билан амалга ошириладиган ҳавони ҳаракатлантириш тизимига механикали вентиляция дейилади.

Ҳавони кондиционирлаш – хонада ташқи шароитларга боғлиқ бўлмаган ҳолда, берилган ҳарорат, намлик, тозалик ва ҳавони ҳаракатланиш тезлигини автоматик равишда ростлаш (ушлаб туриш). Кондиционерлаш керакли санитария-гигиена шароитларини яратиш учун қўлланилади. Кондиционер – авторостлаш приборлари ёрдамида хонада ҳаво муҳитини берилган параметрларини ушлаб турадиган вентиляция қурилмаси. Кондиционерлар марказий ва маҳаллий бўлади. Марказий кондиционерларда ҳавони тайёрлаш хизмат қилинмайдиган хонада амалга оширилади ва ҳавони узатиш ҳаво ўтказгичда амалга оширилади. Маҳаллий кондиционерларда ҳавони тайёрлаш хизмат кўрсатиладиган хонада ҳаво ўтказгичлар қўлланилмасдан бажарилади.

Ҳавони қаттиқ ва суюқ аралашмалардан тозалаш учун циклонлар, чанг тутгичлар (тўзонли, жалюзали, камерали ва б.қ.) ва конструкцияси бўйича турли фильтрлар қўлланилади. Бу қурилмаларнинг барчасининг муҳим кўрсаткичи ҳавони тозалаш самарадорлиги бўлади. Тозалашни катта (чангнинг ўлчами 50 мкм дан катта), ўрта (10—50 мкм), майда (10 мкм дан кам) турлари фарқланади. Ҳавони ўлчами 10 мкм ли толамас чангдан тозалаш учун циклонлардан фойдаланилади. Уларни ишлаш принципи – марказий сепарациялаш. Тўзонли чангтутгичлар циклонлардан ёрдамчи оқими мавжудлиги билан фарқланади. Ифлосланган ҳаво қувур ўтказгич орқали киради ва куракли тўзитгич билан буралади. Марказдан қочма куч таъсирида заррачалар корпус сиртига улоқтирилади ва оғирлик кучи эвазига бункер остига тушади. Тозаланган ҳаво қувур ўтказгич орқали ташқарига чиқади.

Жалюзали чанг тутгич лопастлари орасида тирқиш ҳосил қилиниб корпусга кетма-кет ўрнатилган. Ҳаво қувур ўтказгич орқали киради, бунда чанг ажратиш олдинги лопастлар таъсири остида содир бўлади.

Ҳаводаги муаллақ чанг заррачалари инерция ва лопастлардан қайтарилиш самараси таъсирида қувур ўтказгичга ҳаракатланади. Тозаланган ҳаво лопастлар орасидан чиқиш қувур ўтказгичига ўтади. Бу чанг тутгичлар ўрта ва катта тозалашда қўлланилади, шундан сўнг ифлосланган ҳаво циклонларга йўналтирилади.

Ротацион чанг тутгичлар, ротор айланишидан вужудга келадиган марказдан қочма кучлар эвазига, ҳавони қаттиқ ва суюқ аралашмалардан тозалайди. Конструкцияси бўйича марказдан қочма вентилятор бўлади. У айланганида чанг зарралари ғилдирак диски сирти ва куракларни чопиб келаётган томонига сиқилади ва сўнгра чанг тутгичда йиғилади. Ротоклон-туман ушлагичлар ҳавони тумандан тозалашда қўлланилади. Биринчи босқич тозалаши – ротор фильтрловчи материал билан (толасининг диаметри 18—20 мкм ли кигиз (войлок)). Иккинчи босқич тозалаши – сачратма ушлагич (толасининг диаметри 60—70 мкм ли бир қатли кигиз).

Фильтрлар ҳавони чангдан ва тумандан тозалаш учун қўлланилади. Ҳавони ўрта ва майда чанглардан тозалаш учун чангланган ҳаво ғовак материалли фильтрлардан ўтказилади. Қаттиқ ва мойли зарраларни фильтрлаш элементларига тушиши зарраларни ғовак сирт билан контакти натижасида содир бўлади. Зарраларни тушиш (қўниш) механизми инерция ёки гравитация кучларининг таъсиридан, газлардаги броунли диффузия ва уриниш самарасидан бўлади. Фильтрловчи материаллар сифатида матолар, кигиз, қоғоз, металл қириндилар, ғовакли керамика ва ғовак металлар қўлланилади. Чангланганлиги 10 мг/м3 дан кам бўлган ҳавони тозалаш учун уяли фильтрлар қўлланилади. Улар металл ёки пеноплстли материаллар кўринишидаги эластик ойнатолали фильтрловчи элементлари билан тўлдирилган каркасдан иборат. Материални танлаш тозалаш сифатига боғлиқ. Барча фильтрларнинг умумий камчиллиги, фильтрловчи элементларнинг тез ифлосланиши оқибатидаги, хизмат қилиш муддатининг чекланганлиги бўлади.

Ҳозирги вақтда ўзи тозаланадиган мой фильтрлари кенг тарқалди, уларда фильтрлаш иккита узликсиз ҳаракатланаётган металл тўрли полотноларда амалга оширилади. Мойли фильтрлар ифлосланганда уларни содали эритмада ювадилар. Ҳавони тумандан, мойлардан тозалаш учун толали ва тўрли туман тутгичлардан фойдаланилади, уларнинг ишлаш принципи ювувчи суюқлик томчиларининг ғоваклар сиртига тушиши ва кейинчалик оғирлик кучи таъсири остида суюқликни оқишига асосланган.

Саноат отқиндиларини тозалаш методларини физик-кимёвий жараёнларнинг ўтиш тавсифи бўйича бешта асосий гуруҳга бўлиш мумкин: 1) аралашмаларни эритгичлар билан ювиш (абсорбция); 2) аралашмаларни кимёвий боғловчи моддалар билан ювиш (хемосорбция); 3) газсимон аралашмаларни фаол қаттиқ моддаларда ютилиши (адсорбция); 4) кирувчи газларни термик нейтраллаш ва аралашмаларни каталитик алмаштиришлар йўли билан ютилиши; 5) газ-ҳаво аралашмасини, бир ёки бир неча компонентларини ютиш йўли билан, таркибий қисмларга ажратиш.

Абсорбция – буғгаз аралашмаларидан буғлар ёки газларни абсорбент деб аталувчи суюқ ютувчи билан танланиб ютиладиган жараён. Абсорбция, қоидага кўра, суюқлик ёки қаттиқ жисм (кам ҳолларда) ҳажмидаги газларни ютилишини билдиради. Амалиётда абсорбцияга алоҳида газлар эмас, балки таркибий қисмлари суқликда ютиладиган газ аралашмалари қўлланилади. Аралашмаларни бу таркибий қисмлари абсорбланувчи компонентлар (абсорбат), ютилмайдиган қисми эса – инерт гази дейилади. Суюқликда эритилган газ-ҳаво аралашмасининг компоненти диффузия туфайли абсорбентни ички қатламларига ўтади. Муҳитлар ва диффузия коэффициентини ажратиш сирти қанча катта бўлса, жараён шунча тез кечади. Технология отқиндиларидан аммиак, фтор ва хлор водороди кабиларни йўқотиш учун ютувчилар сифатида сувдан фойдаланиш, чунки бунда зарарли моддаларни юқори эрувчанлигига эришилади.

Хемосорбция – кимёвий бирикмалар ҳосил бўлиши билан биргаликдаги кимёвий сорбция, суюқлик ёки қаттиқ модда билан атроф муҳит моддаларидан ютилиши. Тор маънода хемосорбцияни қаттиқ жисмларнинг сиртидан модданинг кимёвий ютилиши сифатида, яъни кимёвий асорбция каби қаралади. Хемосорбия асосида адсорбент ва абсорбирланадиган модда орасидаги кимёвий ўзаро таъсирланиш ётади. Бунда таъсир этувчи илашиш кучлари физик адсорбциядагидан анча катта бўлади. Адсорбентлар сифатида масса бирлигига катта сиртга эга бўлган моддалардан фойдаланилади. Масалан, фаоллаштирилган кўмирнинг солиштирма сирти 105—106 м2

Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш

Подняться наверх