Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш - Рахматулла Усманов, Рахматулла Асадуллаевич Усманов - Страница 16
3. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МУҲИТИ НОҚУЛАЙ ОМИЛЛАРИНИНГ СИНФЛАНИШИ ВА УЛАРНИНГ ТАЪСИРИДАН ҲИМОЯЛАШ
3.6. Электр магнит майдони, синфланиши, таъсир қилиш манбаълари, нормалаштириш
ОглавлениеАтмосфера электри, Қуёш ва галактикалар радионурланиши, Ернинг электр ва магнит майдони, сунъий манбаълар (магнетрон генераторлар), генераторни алоҳида қисмларини бириктирувчи фидер линиялари, тўлқин ўтказгич трактлар фланцли бирикмалари ва тўлқин ўтказгичларни очиқ четлари, кучланиши 1000 В гача электрузатиш линиялари, ҳимоя қурилмалари, автомат приборлар, саноат частотаси манбаларини бириктирувчи шиналар электр магнити майдонлари манбалари бўлади. Ўзгармас магнит майдонлари манбаларига магнитлар, соленоидлар, яримдаврий турли импульс қурилмалари, қуйма металлкерамика магнитлари киради.
Электр магнити майдони – ўзгарувчан электр ва магнит майдонлари тўплами. Тўлқин узунлигига боғлиқ ҳолда бутун оралиқ кичик оралиқларга бўлинган: юқори тўлқинли (10 км дан кўп), узун тўлқинли (10 км – 1 км), ўрта тўлқинли (1 км – 100 м), қисқа тўлқинли (100 м – 10 м), ультрақисқа тўлқинли (10 м – 1 мм). Оралиқлар орасида суръатли ўтишлар йўқ, улар баъзан бир-бирини ёпади, улар орасидаги чегара шартли. Электр магнити майдонининг одамга таъсири майдоннинг кучланганлигини қийматига, энергия оқимига, тебраниш частотасига, одам танасининг периметрига боғлиқ бўлади. Электрмагнит майдони одамга қуйидагича таъсир қилади: электр майдонида одамни танасининг атомлари ва молекулалари, (одам танаси шулардан тузилган) қутбланади, бунда қутбланган молекулалар, электролитда (тўқималар суюқликлари ва қон) электр магнити майдонининг тарқалиши бўйича йўналади.
Ўзгарувчан электр майдони диэлектригини қутбланиши ҳисобига одам танаси тўқималарини қизиши келтириб чиқарилади. Майдон кучланганлиги ва таъсир вақти қанча катта бўлса, бу ҳодисада қизиш шунча кучли бўлади. Ортиқча иссиқлик нормал чегарасигача терморостлаш механизмида юкланишни ошириш йўли билан ҳайдалади. Бироқ 10 мВт/см2 иссиқлик пороги дейиладиган энергия зичлигидан бошлаб, танани ҳарорати ошади, бу унга зарар келтиради. Электр магнити майдони майдон суръатлилиги иссиқлик порогидан кичик бўлганда одамни тўқималарига биологик таъсир ўтказади. Ўзгармас магнит майдонларининг таъсири кучланганлик ва таъсир вақтига боғлиқ бўлади. Кучланганлик рухсатли чегарадан ошганда асаб, юрак-қон томирлари тизимларини, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш органларини ва қонни биокимёвий кўрсаткичларини бузилиши содир бўлади. Саноат частотали электрмагнити майдонининг биологик таъсирини тавсифловчи асосий параметри электр майдонининг кучланганлиги бўлади. Майдоннинг магнитли таркиби одам организмига сезиларли таъсир ўтказмайди.
Саноат частотали электр майдонининг манбаъси ҳаракатдаги электрускуналарнинг ток ўтказучан қисмлари (электр узатиш линиялари, индукторлар, термик қурилмалар конденсаторлари, фидер линиялари, генераторлар, трансформаторлар, электрмагнитлари, соленоидлар, яримдаврийли ёки конденсатор турли қурилмалар, қуйма ва металлкерамик магнитлар ва б.қ.) бўлади. Электр майдонининг одам организмига узоқ вақтли давомли таъсири асаб ва юрак-қон томирлари тизимининг функционал ҳолатини бузилишига олиб келиши мумкин. Бу юқори даражадаги толиқиш, бажарилаётган иш операцияларининг сифатини пасайиши, юрак олдидаги оғриқлар, қон босимининг ва юрак уришининг ўзгаришида ифодаланади.
Саноат частотали токлар электр майдонининг таъсиридан асосий турдаги жамоа ҳимоя воситаси экранлаштириш қурилмалари бўлади – персонални очиқ тарқатувчи қурилмалар ва электр узатишни ҳаво линияларида ҳимоялаш учун мўлжалланган электрускуналарни таркибий қисми. Экранлаштириш қурилмаси ускуналарни кўрикдан ўтказишда ва зудлик билан ўчириб-ёқишда, ишларни бажаришни кузатишда керак бўлади.
Экранлаштириш қурилмалари айвонлар, бостирмалар ёки ўртатўсиқлар кўринишида металл арқонлар, симчалар тўплами, тўрлар кўринишида қилинади. Худди шундай кўринишда кўчма экранлар ҳам электрускуналарга хизмат қилишда қўлланилади. Экранлаш қурилмалари коррозияга қарши қопламаланиши ва ерлатилиши керак.
Радиочастотали электр магнити майдони манбаълари қуйидагилар бўлади:
60 кГц – 3 МГц оралиғида – ускуналарни экранлаштирилмаган элементлари металлга индукцияли ишлов бериш учун (қаттиқлаш, куйдириш, эритиш, қалайлаш, пайвандлаш ва ш.ў.) ва бошқа материаллар, шунингдек радиоалоқа ва радиоэшиттиришда қўлланиладиган ускуналар ва приборлар;
3 МГц – 300 МГц оралиғида – радиоалоқа, радиоэшиттириш, телевидение, тиббиётда қўлланиладиган ускуналар ва приборларнинг экранлаштирилмаган элементлари, шунингдек диэлектрикларни қиздириш учун ускуналар (пластикатларни пайвандлаш, пластмассаларни қиздириш, ёғоч буюмларни клейлаш ва б.қ.);
300 МГц – 300 ГГц – радиолакация, радиоастрономия, радиоспектроскопия, физиотерапияда ва б.қ. қўлланиладиган ускуналар ва приборларнинг экранлаштирилмаган элементлари.
Барча оралиқдаги радиотўлқинларнинг таъсиридан одам марказий асаб ва юрак-қон томирлари тизимларининг нормал ҳолатидан четланиши характерлидир. Персоналдаги субъектив ҳиссиётларга – тез-тез бош оғриши, уйқусираш ёки умумий уйқусизлик, толиқиш, кучсизлик, юқори даражада терлаш, хотирани пасайиши, бўшанглик, бош айланиши, кўз олди қороғилашуви, сабабсиз безовталик, қўрқиш ва б.қ. киради.
Электромагнит тўлқинлари манбаълари билан хавфсиз ишлашни таъминлаш учун персонални ишлаш жойларида ва бўлиши мумкин бўлган жойларида ҳақиқий нормалаштириладиган параметрларни систематик назоратини олиб борадилар. Тасдиқланган методика бўйича электр ва магнит майдонларининг кучланганлиги ҳамда энергия оқими зичлиги ўлчаниб назорат амалга оширилади. Агар иш шароитлари нормалар талабини қониқтирмаса, радиотўлқинлар таъсиридан персонални ҳимоялаш барча иш турларида қўлланилади. Бу ҳимоя қуйидаги усуллар ва воситалар билан амалга оширилади:
электрмагнит тўлқини энергияси оқими зичлиги ва кучланганлигини пасайтирувчи қувватни келишилган юкламалари ва сўндиргичларини қўллаш;
иш жойини ва нурлатиш манбаъсини экранлаштириш;
ишлаш хоналарида ускуналарни рационал жойлаштириш;
ускуналарни рационал ишлаш тартибини ва персонални меҳнат тартибини танлаш;
огоҳлантириш ҳимоя воситаларини қўллаш.
Электрмагнити нурланишлари таъсиридан самарали ҳимоя воситаси нурланиш манбаъси ва иш жойини электрмагнити энергиясини сўндирувчи ёки қайтарувчи экранлар ёрдамида экранлаштириш бўлади.
Қайтарувчи экранларни асосан қочувчан – паразит нурланишлардан (жуда юқори тўлқинли узатиш линиялари занжирларидаги ток қочишларидан, магнетронларни катодли чиқишларидан ва б.қ.) ҳимоялаш учун қўллашади. Бошқа ҳолатларда, қоидага кўра, ютувчи экранлар қўлланилади. Қайтарувчи экранларни тайёрлаш учун электрўтказувчанлиги юқори материаллар фойдаланилади, масалан металлар (тўлиқ (яхлит) деворлар кўринишидаги) ёки металл асосли пахтали матолар ишлатилади.
Яхлит метал экранлар энг самарали ва 0,01 мм қалинликда электр майдонини тахминан 50 дБ (100000 марта) пасайишини таъминлайди. Ютувчи экранларни тайёрлаш учун электрўтказувчанлиги ёмон материаллар қўлланилади. Ютувчи экранлар махсус таркибли тўлиқ конусли ёки ичи бўш тикилган прессланган резина листлари, шунингдек ғовак резинали пластиналари шаклидаги кабонил темир билан тўлдирилган ва метал тўр билан прессланган шаклда тайёрланади. Бу материаллар каркасга ёки нурланаётган ускуна сиртига клейланади.