Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш - Рахматулла Усманов, Рахматулла Асадуллаевич Усманов - Страница 18
3. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МУҲИТИ НОҚУЛАЙ ОМИЛЛАРИНИНГ СИНФЛАНИШИ ВА УЛАРНИНГ ТАЪСИРИДАН ҲИМОЯЛАШ
3.8. Ионлаштирувчи нурланиш, тавсифномаси, организмга таъсир манъбалари, нормалаштириш
ОглавлениеЯдро энергетикасининг тез ривожланиши ва фан ва техниканинг турли соҳаларида ионлаштирувчи нурланишлар манбаъларининг кенг қўлланилиши одам учун радация ва атроф муҳитни радиофаол моддалар билан ифлосланиш хавфини яратди. Шунинг учун ионлаштирувчи нурланишлардан ҳимоялаш (радиация хавфсизлиги) муҳим муаммолардан бирига айланмоқда. Радиация нурли энергия билан тавсифланади. Ионлаштирувчи нурланиш – бу ядро реакцияси алмашинувларида, яъни радиофаол парчаланиш натижасида ҳосил бўладиган заррачалар ва электрмагнит квантларини оқими. Ионлаштирувчи нурланишнинг энг кўп учрайдиган турлари ренген ва гамма нурланишлар, альфа заррачалар, электронлар, нейтронлар, протонлар оқимлари бўлади. Ионлаштирувчи нурланишлар бевосита ёки билвосита муҳитни ионлашишини, яъни зарядланган атомлар ёки ионлар молекуласини келтириб чиқаради. Ионлаштирувчи нурланишлар манбаълари табиий ва сунъий радиофаол моддалар, турли хилдаги яро-техника ускуналари, тиббий перепаратлар, кўп сонли назорат-ўлчов қурилмалари (металларни дефектоскопия қилишда, пайванд бирикмаларини сифатини назорат қилиш). Улар қишлоқ хўжалигида, геология разведкасида, статик электрланишга қарши курашда ва б.қ. қўлланилади.
Ионлаштирувчи нурланишларнинг асосий манъбалари қуйидагилар. Радон- 222 – альфа-заррачалар чиқарувчи газ. Тоғ жинсларида доимо ҳосил бўлади. Шахталарда, ертўлаларда, бинонинг 1-қаватида тўпланганда хавфли. Шамоллатиб туриш керак.
Ксенон-133 – газсимон изотоплар. Атом реакторининг ишлаш жараёнида доимо ҳосил бўлади ва парчаланади. Ҳимоя сифатида изоляция қўлланилади. Йод-131 – бета-заррачалар ва гамма нурланиш чиқаради. Атом реакторининг ишлашида ҳосил бўлади. Ўтлар билан бирга ҳайвонлар чайнашидан ҳазм бўлади ва сутга ўтади. Одамни қалқон безларида йиғилади. Ҳимоя сифатида «йод пархези» қўлланилади, одамни овқат рационига йод қўшилади. Криптон-85 – оғир газ, бета-заррачалар ва гамма нурланишлар чиқаради. Реакторни ишланган ёқилғи элементлари таркибига киради. Уларни сақлаганда – ажралади. Ҳимоя – изоляцияланган хона. Стронций 90 – бета заррачалари чиқарадиган металл. Радифаол чиқиндиларда ажраладиган асосий маҳсулот. Одамни суякли тўқималарида йиғилади. Цезий -137 бета заррачалар ва гамма нурланишлар чиқарадиган металл. Мускуллар тўқималари ҳужайраларида тўпланади. Радий- 226 – альфа ва бета заррачалари, гамма нурланишлари чиқарадиган металл. Ҳимоя – яширин жой ва бошпаналар. Углерод -17 – бета заррачалари чиқаради. Углеродни табиий изотопи. Археологик материаллар ёшини аниқлашда қўлланилади. Плутоний -239 альфа заррачалар чиқаради. Радиофаол чиқиндилар таркибида бўлади. Ҳимоя – радиофаол чиқиндиларни сифатли кўмиш. Калий 40 вета заррачалар ва гамма нурланишлар чиқаради. Барча ҳайвонлар ва ўсимликлар таркибида бўлади ва киритилади.
Альфа заррачалар – гелий атомининг мусбат зарядланган ядроси. Бу заррачалар атом номерлари катта баъзи бир элементларнинг радиофаол парчаланишида чиқарилади, асосан бу трансуран атом номерлари 92 дан катта элементлар. Альфа заррачалар муҳитда тўғри чизиқли 20 минг км/сек тезликда тарқалади ва ўзининг йўлида катта зичликли ионлашиш яратади. Альфа заррачалар катта массага эга, ўз энергиясини тез йўқотади ва шунинг учун аҳамиятсиз чопиб ўтишга эга: ҳавода- 20—110 мм, биологик тўқималарда – 30—150 мм, алюминийда 10—69 мм.
Бета заррачалар – бу альфа заррачаларга қараганда катта ўтиш ва кичик ионлаштириш қобилиятига эга электронлар ёки позитронлар оқими. Улар радиофаол парчаланишда атомлар ядросида вужудга келади ва шу вақтда жойида ёруғлик тезлигига яқин тезликда нурланади. Ўрта энергияларда бета заррачаларни чопиб ўтиши ҳавода бир неча метр, сувда 1—2 см, одам тўқималарида 1 см оралиғида, металларда 1 мм бўлади.
Ренген нурланишлар – моддани электронлар оқими билан бомбалашда вужудга келадиган юқори частотали ва тўлқин узунлиги қисқа электрмагнити нурланишлари. Ренген нурланишларнинг муҳим хоссаси унинг ўтиш қобилиятининг катталигидир. Ренген нурлари ренген қувурчаларида, электрон микроскопларда, қувватли генраторларда, тўғриловчи лампаларда, электрон нурли қувурчаларда ва б.қ. вужудга келиши мумкин.
Гамма нурланишлар – электрмагнит нурланишларга кирувчи, ёруғлик тезлигида тарқаладиган, квантлар энергияси оқими. Уларни ренген нурланишларга кўра тўлқин узунлиги қисқа бўлади. Гамма нурланишлар одам танаси орқали ва бошқа материаллар орқали эркин, камроқ камайиб ўтади ва ўтаётган муҳитларида иккиламчи ва тарқоқ нурланиш яратади. Гамма нурлар билан нурланиш суръати нуқтавий манъбадан масофа квадратига тескари пропорционал бўлади.
Нейрон нурланишлар – баъзи бир ядро реакцияларида, хусусан уран ва плутоний ядроларини парчаланиш реакцияларида, атом ядроларидан отилиб чиқадиган нейтраль заррачалар оқими. Нейтронлар электр зарядига эга эмаслигидан нейтрон нурланишлар катта ўтиш қобилиятига эгадир. Нейрон нурланишлари зарядланган заррачалар тезлаштирувчилари ва реакторларнинг ишлашида, бунда тезкор ва иссиқлик нейронларини қувватли оқими ҳосил бўлади, вужудга келади. Нейрон нурланишининг фарқли хусусияти, стабиль элементлар атомини уларни радиофаол изотопларига айлантириш қобилиятига эга, бу эса нейронли нурланишнинг хавфлилигини оширади.
Ионлаштирувчи нурланишлардан ҳимоялаш ўз ичига ташкилий, гигиеник, техник ва даволаш профилактика тадбирларини олади, ва айниқса:
оператор ва нурланиш манъбаси орасидаги масофани узайтириш;
нурланиш майдонида ишларни давомийлигини қисқартириш;
нурланиш манъбасини экранлаш;
масофадан бошқаришни қўллаш;
манипуляторлар ва роботлардан фойдаланиш;
технология жараёнини тўлиқ автоматлаштириш;
шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ва радиация хавфсизлиги белгилари билан огоҳлантириш;
нурланиш даражасини доимий назорати ва персонални нурланиш дозасини назорати бажарилади.
Ички нурланишдан ҳимоялашда ишловчиларни радиофаол манъбалар (чиқиндилар) билан бевосита контакти бартараф этилади ва уларни иш зонаси ҳавосига тушишига йўл қўйилмайди. Ионлаштирувчи нурланишлардан ҳимоялаш бўйича тадбирларни режалаштириш ва олиб боришда нурланаётган шахслар категориялари, дозалар чегаралари ва ҳимоялаш бўйича тадбирлар келтирилган радиация хавфсизлиги нормаларидан, шунингдек хоналар ва ускуналарни жойлашуви, иш жойлари, нурланиш манъбаларини олиш, ҳисобини юритиш ва сақлаш, шамоллатиш, чанг-газдан тозалаш, радиофаол чиқиндиларни ва б.қ. зарарсизлантириш регламентланган санитар номалардан фойдаланиш керак.