Читать книгу Умрим есталиклари - - Страница 25

“Дийдор ғанимат” китобидан
ИНСОН ҚАДРИ

Оглавление

Меҳнатин чекмай киши билмагай нон қадрини,

Бошига иш тушмаса, билмас қадрдон қадрини,

Жон ачиб, дард чекмаган билмас экан жон қадрини,

Беқадрлар на билур шуҳрат ила шон қадрини,

Ошиқ бўлмасдан киши билмайди жонон қадрини,

Ҳақ йўлин топгач одам билгайдир инсон қадрини.


Кунлар ўтгай, ойлар ўтгай, қилгин отангнинг урматин,

Меҳрибон, мунис ўшал мушфиқ онангнинг ҳурматин,

Ҳам яна ул жонажон сингил-опангнинг ҳурматин,

Қил бажо ўз даврида ини-оғангнинг ҳурматин,

Ошиқ бўлмасдан киши билмайди жонон қадрини,

Ҳақ йўлин топгач одам билгайдир инсон қадрини.


Хушнуд ўтган ҳар куну ҳар он муборакдир сенга,

Қадри ҳол қилган ишинг имкон муборакдир сенга,

Зарра бўлсин яхши шуҳрат, шон муборакдир сенга,

Яхши ишга яхши сўз – достон муборакдир сенга,

Ошиқ бўлмасдан киши билмайди жонон қадрини,

Ҳақ йўлин топгач одам билгайдир инсон қадрини.


Яхши ишлаб, яхши сўзла, беҳудага кун ўтмасин,

Биз дегаймиз қалбимиздан нури имон кетмасин,

Ақлу идрок, илму урфон асло бизни тарк этмасин,

Бахтимизга меҳру шафқат, тоза виждон йитмасин,

Ошиқ бўлмасдан киши билмайди жонон қадрини,

Ҳақ йўлин топгач одам билгайдир инсон қадрини.


Умрим есталиклари

Подняться наверх