Читать книгу Умрим есталиклари - - Страница 28
“Дийдор ғанимат” китобидан
ОНАЖОН
ОглавлениеОқ сут бериб, алла айтиб меҳри тошган онажон,
Оқ ювиб, оқ кийдириб, элга қўшган онажон.
Бизни деб кечган баридан, илмай кўзига хонумон,
Уҳ десак тун-кечалар ташвиш чекиб қилган фиғон,
Айтингиз, борму жаҳонда онажондай меҳрибон,
Онажоним, онажоним, онажоним, онажон.
Биз учун асло ўзин жони кўринмай кўзига,
Сол қулоғинг, деб ҳамиша яхшиларнинг сўзига,
Қилмагин ҳеч вақт хиёнат сен кишининг тузига,
Яхшиликни ўргатиб ўстирди ўғил-қизига,
Айтингиз, борму жаҳонда онажондай меҳрибон,
Онажоним, онажоним, онажоним, онажон.
Кўзга суртайин дерману, изларинг тополмасман,
Азизу доно ўшал сўзларинг тополмасман,
Меҳр нури билан боққан кўзларинг тополмасман,
Қуёшдек нур сочиб турган юзларинг тополмасман,
Айтингиз, борму жаҳонда онажондай меҳрибон,
Онажоним, онажоним, онажоним, онажон.
Яхши ҳамки ҳовлимизда суратингиз бор экан,
Кўзларимга тўтиё сийратингиз бор экан,
Ҳеч унутмайди сизни ўғил-қизингиз бор экан,
Ўктам айтур, барҳаётсиз босган изингиз бор экан,
Айтингиз борму жаҳонда онажондай меҳрибон,
Онажоним, онажоним, онажоним, онажон.