Читать книгу Умрим есталиклари - - Страница 26

“Дийдор ғанимат” китобидан
БАЛЛИ СЕНГА, ДЕҲҚОН ҚИЗ

Оглавление

Ўз эрки ўз қўлида бахтиёрлик топган қиз,

Ҳалол меҳнати билан эл-юртига ёққан қиз,

Кетмонни улоқтириб машинага боққан қиз,

Пўлат отни елдирган, чавандоз қиз, чаққон қиз,

Сарвиқомат, гул юзли, ишда марду майдон қиз,

Пахтазорнинг юлдузи, балли сенга, деҳқон қиз.


Ваъда қилиб Ватанга, белни маҳкам боғлабсан,

Камолотда ўзингни Мунаввардек чоғлабсан.

Пўлат отга ўлтириб меҳнатни сўроқлабсан,

Юртимиз осмонида Зуҳродек чарақлабсан,

Сарвиқомат, гул юзли, ишда марду майдон қиз,

Пахтазорнинг юлдузи, балли сенга, деҳқон қиз.


Тулпоринг елдирибсан, хизматингга минг раҳмат,

Эл бахтини ўйлабсан, ҳимматингга минг раҳмат,

Алп йигитдай азмингга, ғайратингга минг раҳмат,

Дўстларни кулдирибсан, ҳурматингга минг раҳмат,

Сунбул сочли, чин сўзли, ишда марду майдон қиз,

Пахтазорнинг юлдузи, балли сенга, деҳқон қиз.


Умрим есталиклари

Подняться наверх