Читать книгу Умрим есталиклари - - Страница 29

“Дийдор ғанимат” китобидан
БОДОМ ГУЛИ

Оглавление

Барча гуллардан муқаддам очилур бодом гули,

Балки оддий гул эмас, мисли бир достон гули.

Баъзилар етди висолга, баъзига ҳижрон гули,

Баъзиларга шодлигу баъзиларга ғам гули,

Баъзи бирда беҳисобу баъзи бирда кам гули,

Бўлсин у шодлик гули, бўлмасин ҳеч ғам гули.


Йил ўтиб кетди бу гулга мен етгунимча, дўстлар,

Ўтди кунлар, ўтди ойлар мен кутгунимча, дўстлар,

Остонасига келиб бир кетгунимча, дўстлар,

Бир пиёла чойни ҳўплаб ютгунимча, дўстлар.

Барча гуллардан муқаддам очилур бодом гули,

Бўлсин у шодлик гули, бўлмасин ҳеч ғам гули.


Термулиб қолдим анга, ўтган кунимни эслатур,

Сарҳисоб қилсам яна босган йўлимни эслатур,

Қанча савдо ўтди бошдан, нутқу тилимни эслатур,

Мен суйилдимму-қуйилдим, қулфи дилимни эслатур,

Барча гуллардан муқаддам очилур бодом гули,

Уйғониб очилдию қолди лол, ҳайрон гули.


Баъзи дўстлар бир-бирига жонини қилди фидо,

Баъзиларнинг кўз очиб кўрганидин айлаб жудо,

Йил ахир шундоқ келиб, шундоқ кетарму доимо,

Олам аро яхшилик, тинчлик, омонлик муддао,

Барча гуллардан муқаддам очилур бодом гули,

Бўлсин у шодлик гули, бўлмасин ҳеч ғам гули.


Умрим есталиклари

Подняться наверх