Читать книгу Умрим есталиклари - - Страница 27

“Дийдор ғанимат” китобидан
МАДҲИЯ

Оглавление

Ассалому алайкум, гўзал Андижон,

Таърифинг тилларда ғазал, Андижон.

Ғазал эмас, балки достон, Андижон,

Қаҳрамонлар юрти бўстон, Андижон,

Бобурлар юлдузи нур сочган юртим,

Ҳатто тош устида гул очган юртим.


Сенда меҳнат аҳли топгандир роҳат,

Бир парча ерига қўйиб садоқат.

Пахтазоринг кўрдим, ҳосил қатма-қат,

Йўлларинг бўйида қатор иморат,

Олқиши ўзига ярашган юртим,

Ой-кун меники деб талашган юртим.


Андижон, тарихингдан куйласам,

Машҳур Ипак йўли ўтган, ўйласам,

Олимларинг, шоирларинг сўйласам,

Ҳижронингда куйган экан ўйласам,

Бўз ерлар қўшиғинг куйлатган юртим,

Нодира бешигин тебратган юртим.


Гўзал Намангандан кўргани келдим,

Ипак йўлларингдан юргани келдим,

Боғларингда ўйнаб, кулгани келдим,

Куйганёрда меҳмон бўлгани келдим,

Меҳмондўст, дилтортар, келишган юртим,

Ўн тўрт кунлик ойдай тўлишган юртим.


Умрим есталиклари

Подняться наверх