Читать книгу Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга… - - Страница 1
ҚАШҚАДАРЁ
ОглавлениеҚашқадарё…
Катта йўлим бошисан,
Узоқларга тиккан кўзим қошисан.
Киндик қоним тўкилган деб куйлайман —
Қашқадарё…
Карвонингга бўйлайман,
Ким бўлсам ҳам ўзинг билан бўлайман!
Қанча қадим, қанча узоқ тарихинг,
Гиёҳингдан шифо топиб нон еган…
Соҳибқирон Амир Темур фарзандинг,
Қашқадарё…
Карвонингга бўйлайман,
Ким бўлсам ҳам ўзинг билан бўлайман!
Сенга бўйлаб жон элимдан қувнайман,
Боболарим кутган давру давронинг.
Истиқболнинг қудрати деб сўйлайман,
Қашқадарё…
Карвонингга бўйлайман,
Ким бўлсам ҳам ўзинг билан бўлайман!
Самарқанду Тошкентларни кезсам-да,
Сўлим гўша боғларида бўлсам-да,
Қишлоғимни одамларин қўмсайман
Қашқадарё…
Карвонингга бўйлайман,
Ким бўлсам ҳам ўзинг билан бўлайман!
Азим йўлда ёш навқирон карвонинг,
Кўксида қўл, ор-номусли ўзбекнинг,
Ўз эрки ҳам ўзидадир бу элнинг,
Қашқадарё…
Карвонингга бўйлайман,
Ким бўлсам ҳам ўзинг билан бўлайман!
Отам-онам, севгим сенда улғайган,
Мерос тупроқ сара бахтим гуллатган,
Буюкларни кўклар сари қутлаган –
Қашқадарё…
Карвонингга бўйлайман,
Ким бўлсам ҳам ўзинг билан бўлайман!
Полвон, ҳофиз, муаллимлар макони,
Тузинг тотган лол этмоқда дунёни,
Шоир қилдинг шунқор Анвар Мирзони,
Қашқадарё…
Карвонинга бўйлайман,
Ким бўлсам ҳам ўзинг билан бўлайман!