Читать книгу Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга… - - Страница 15

ОҚИБАТ ЎЛМАСИН

Оглавление

Бормасам-да мени йўқлаган дўстлар,

Яхшилик шиорин англаган дўстлар,

Тиллолардан қиммат бундай лаҳзалар,

Оқибат ўлмасин ёруғ дунёда!


Қуёш эр юзини илитса агар,

Меҳрдан юракни илитар сўзлар,

Эзгулик кўпригин қўриқлар диллар,

Оқибат ўлмасин ёруғ дунёда!


Садоқат, покликдан яралган ришта,

Ёшликни эслаймиз у дамлар қайда,

Жам бўлиб юришни тилаб ҳар жойда,

Оқибат ўлмасин ёруғ дунёда!


Сиз борсиз, ҳасратсиз кўнгиллар ойда,

Минг бир синов бўлар хаёт пойида,

Мудом кўришайлик азизлар тўйда,

Оқибат ўлмасин ёруғ дунёда!


Инсон асли инсон, оқибат билан,

Давраларда улуғ оқибат билган,

Анвар Мирзо ёддан оқибат кўрган,

Оқибат ўлмасин ёруғ дунёда!


Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга…

Подняться наверх