Читать книгу Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга… - - Страница 9
БАХТЛИ БЎЛИШГА
ОглавлениеКимнингдир пойида фарёд қилар бахт,
Яна ким севги деб орттиргани дард.
Фусункор телбами хоҳ бўлсин гадо,
Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга!
Тилинган қалбида тирналган овоз,
Тақдирнинг зарбидан кечолмайин воз,
Ҳар лаҳза бўлмаса, бир кунда бир оз,
Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга!
Ширин ўтмишида ёлғон фитна гап,
Инсон толесига ташламасин банд,
Мен дерман ошиққа ёзар бўлсам хат,
Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга!
Буюклик истама, етуклик тила,
Унинг сиймосида бахтнинг калити.
Соғинган лаҳзалар бадном этса ҳам
Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга!
Бошингни олиб қоч ғавғодан йироқ,
Кулиб боққан кўзлар бахт бермас ҳар чоқ,
Ҳаттоки яшашдан сўнса иштиёқ,
Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга!
Дунёга келдингу нени англадинг?
Бахтли қиламан деб кимни алдадинг,
Анвар Мирзо, нега шуни билмадинг?!
Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга!