Читать книгу Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга… - - Страница 19

СЕНИ КЎРГИМ КЕЛАДИ

Оглавление

Осмон булутга тўла,

Ойни кўргим келади.

Ёмғир ёққан йўллар лой,

Сени кўргим келади.


Сен шаҳарлик олифта,

Мен қишлоқда безовта.

Ўтин териб далада,

Сени кўргим келади.


Қишлоққа бир келмайсан,

Мен шаҳрингни билмайман.

Озор бериб қўймайсан,

Сени кўргим келади.


Юрагимни очмадим,

Дийдорингга тўймадим.

Суҳбатлаша олмайин,

Сени кўргим келади.


Кўришмасак агарда,

Сен яшайсан хаёлда.

Анвар Мирзо армонда,

Сени кўргим келади.


Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга…

Подняться наверх