Читать книгу Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга… - - Страница 8
СОДИҚ БЎЛ
ОглавлениеСени айбинг ахтарганлар бор,
Мингдан битта хатоинг кутар.
Ёлғон сўзлаб совитар сендан,
Ўз бирингга содиқ бўл дўстим.
Оға инидан кетса оқибат,
Олтин олса ошга татимас.
Маъракангда ёв келар дўстмас,
Ўз бирингга содиқ бўл дўстим.
Бир дамликда дунё мужассам,
Пул бўлмаса меҳр бўлмас жам.
Йўлга тўсиқ бўлолмагай ғам,
Ўз бирингга содиқ бўл дўстим.
Қай ўринда обрў топарсан,
Молинг бўлса улфат топарсан.
Фойданг тегса ётга ёқарсан,
Ўз бирингга содиқ бўл дўстим.
Бегона бор ўз биринг сари,
Одамийлик қилгани каби.
Этагидан тутиб яхшини,
Ўз бирингга содиқ бўл дўстим.
Назар берар софдил юракка,
Амал берар тоза юракка.
Такрор келсанг яна ҳаётга,
Ўз бирингга содиқ бўл дўстим.
Остонангдан бошланар ватан,
Саҳросида яшаса тикан.
Сеникидир тоғлару сой ҳам,
Ўз юртинга содиқ бўл дўстим.