Читать книгу Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга… - - Страница 6
ИЗ ҚОЛДИ
ОглавлениеЎрним изладим дарҳол баланддан,
Гоҳо эрмак бўлдим ошдилар ҳаддан.
Юрагим куйгандан, ўша аламдан,
Кўксимда из қолди ўтган кунлардан.
Омадсиз ҳар ишга кўниб бўлгандим,
Мулзам қоларми деб сўниб қолгандим
Кўз ёшим билдирмай артиб олардим.
Кўксимда из қолди ўтган кунлардан.
Шундай дуо қилинг мени отажон,
Душман отган тошлар гул бўлиб тегсин.
Сочлар оқарган кун туш бўлиб кетсин,
Кўксимда из қолди ўтган кунлардан.
Мен босган изимдан қайта олмасман,
Кўп гаплар бўлди лек айта олмасман.
Пастларга қўшилиб паст кетолмасман,
Кўксимда из қолди ўтган кунлардан.
Номардга ҳам раво кўрмас кунларим,
Оппоқ қорлар ушлаб куйган қўлларим.
Анвар Мирзони деб ёнган дўстларим,
Кўксимда из қолди ўтган кунлардан.