Читать книгу Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга… - - Страница 18

ДИЙДОР

Оглавление

Дийдор керак дейдилар азал,

Висол ширин, кўришмоқ ширин.

Кўзлар кўзга тушгани маҳал,

Яширолмас пинҳоний сирин.


Қўллар белдан қучмоқ учун шай,

Талпинади лаблар лабларга.

Кўлда сузган икки оққушдай

Шу керакдир ошиқ қалбларга.


Йигит силар қизнинг сочларин,

Қизнинг боши йигит кўксида.

Артиб қўяр кўзда ёшларин,

Айрилиқдан оғир ўксиган.


Ажралишар сўнгра тортиб оҳ,

Бутун вужуд дардга тўлишиб.

Кўришимоқлик эмасдир гуноҳ,

Гуноҳ хиёнатнинг бўлиши…


Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга…

Подняться наверх