Читать книгу Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга… - - Страница 13
НЕ БЎЛСАМ
ОглавлениеАрмонинг заҳрига кўндим,
Маккорингнинг макридан сўндим,
Қалбимда ҳасратга жой йўқ,
Танимни бор дарддан кўмдим.
Не бўлсам бир сени деб бўлдим,
Мен ғариб севиб не қилдим?
Ишқимдан топмадим паноҳ,
Ох урсам охларим хамроҳ,
Енди кай хижронлар муштоқ,
Мухаббат вайрони ўзим.
Не бўлсам бир сени деб бўлдим,
Мен ғариб севиб не қилдим:
Билмадим қайларга келдим,
Ошиқлар султони бўлдим,
Ишониб қалб сўзинг кутдим,
Сув дединг оғулар сўрдим.
Не бўлсам сени деб бўлдим,
Мен ғариб севиб не қилдим?
Бу ишқни тўхтатиб бўлмас,
Янчиб ҳам эзғилаб бўлмас.
Энди бу дунёлар кенгмас,
Аввалги ҳолимга келмас.
Не бўлсам сени деб бўлдим,
Мен ғариб севиб не қилдим?