Читать книгу Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга… - - Страница 14

МЕҲРИМИЗ МАНГУ ЯШАЙДИ

Оглавление

Яралар ҳам битар вақтга қўшилиб,

Ҳо-ю ҳавасингни айтма термилиб,

Вафо истасанг-чи ўзимдек ёниб,

Сиз учун арзимас сўзлар бўлса ҳам

Гўзал сўз меҳримиз мангу яшайди.


Абдулла Қодирий ўгитин англа,

Алишер Навоий йўлини танла.

Ўтган шоҳ-султонлар бойлиги қайда?

Сиз учун арзимас сўзлар бўлса ҳам

Гўзал сўз меҳримиз мангу яшайди.


Фалак каромати этади ҳайрон,

Ҳар ишда бошчилик қилувчи забон.

Илон эмас, шукур, инсонмиз инсон,

Сиз учун арзимас сўзлар бўлса ҳам

Гўзал сўз меҳримиз мангу яшайди.


Фойда йўқ душманлик хасад заҳридан,

Табаррук нима бор одам ақлидан,

Асрлар сас берар ғазал сеҳридан,

Сиз учун арзимас сўзлар бўлса ҳам

Гўзал сўз меҳримиз мангу яшайди.


Гина-ю ҳасадлар керакми бизга,

Гулзорда гул чирой беради гулга,

Тўғри йўл кўрсатинг адашган дилга,

Сиз учун арзимас сўзлар бўлса ҳам

Гўзал сўз меҳримиз мангу яшайди.


Тангридан тилардим ифтихор бўлсам,

Анвар Мирзо шоир қаҳрамон бўлсам,

Хеч кимса танимай қачондир сўнсам,

Сиз учун арзимас сўзлар бўлса ҳам

Гўзал сўз меҳримиз мангу яшайди.


Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга…

Подняться наверх