Читать книгу Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга… - - Страница 3

ЖАННАТ МАКОНИМ

Оглавление

Жаннатдан яралган жаннат маконим,

Бошимда соямсан боғу бўстоним.

Танимга шижоат берган қўрғоним –

Сени иқболингдан бахтим қургайман.


Асрайман остонанг ўйлаб боламни,

Ёнгайман ўйласам минглаб бобомни.

Истиқбол чорлаган улуғ даргоҳим –

Сени иқболингдан бахтим қургайман.


Коинот зинаси бошланган сарҳад,

Жаҳонда бормикан сирли Самарқанд,

Буюк алломалар туғилган хилқат –

Сени иқболингдан бахтим қургайман.


Оламга кўрк қўшган юзлаб аждодим,

Шу сабаб буюкдир бу ўзбек номим,

Авлодлар бахтига кафил тупроғим –

Сени иқболингдан бахтим қургайман.


Карвонин кўзидек асраб бек сарбон,

Фидойи бўлмоқни англатди ҳар он,

Ватан деб бешикдан қўл чўзган ўғлон –

Сени иқболингдан бахтим қургайман.


Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга…

Подняться наверх