Читать книгу Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга… - - Страница 4
ОТА-БОЛА
ОглавлениеСиз айтинг, дадажон, ким менинг бобом?
Бу гўзал шаҳарни кимлар қуришган?
Оламни кўрсатиб ойнаи жаҳон,
Буюк халқ шаҳри деб айтади ҳар он.
Ота
Қойилман, билдинг-му зукко болажон,
Бу юртнинг тарихи минг аср бўлган.
Яратган тупроқни жаннатдан олиб,
Суюкли халқ учун ҳавола қилган.
Бола
Жаннатдан олинган бўлса бу маскан
Дунёларнинг барча яхши ишлари.
Олиму саркарда алломалар ҳам
Тарқалган экан-да, демак, шу ердан.
Ота
Ўзлигин англаган зукко болажон,
Сенинг кашфиётинг кутмоқда жаҳон.
Сен буюк Темурнинг янги авлоди,
Мирзо Улуғбекни айтгандим чоғи.
Бола
Мен энди улғайиб кучга тўламан,
Боболар истаган ўғлон бўламан.
Санъатда, спортда ифтихор билан
Ватаним, байроғин баланд тутаман.