Читать книгу Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга… - - Страница 10
УСТОЗ
ОглавлениеЕру осмон борки, яралган жаҳон,
Таффакур мағзи деб уражак туғён.
Чиройлисўз бирён, ҳақиқат бир ён,
Устозлик азизлар энг олий унвон!
Мураббий, сиз бирла эзгули ҳар он!
Азиз билган халқим устоз аҳлини,
Устоз дуосидан топган бахтини,
Муаллим дейишиб шарафли касбни,
Устозлик азизлар энг олий унвон!
Мураббий сиз бирла эзгули ҳар он!
Қувингиз хаёлдан ҳою-ҳавасни,
Даъво қилиб келинг илму шарафни,
Муҳрлар юракка гўзал жиҳатни,
Устозлик азизлар энг олий унвон,
Мураббий, сиз бирла эзгули ҳар он!
Темурлар даҳолар шахри бу маскан,
Шу сабаб диёрим жаннатга ўхшар,
Буюк боболар ҳам устоз деб қутлар,
Устозлик азизлар энг олий унвон,
Мураббий, сиз бирла эзгули ҳар он!
Устози бор одам кўкка кўз тикар,
Болам деб, онам деб, ватан деб яшар,
Анвар Мирзо мадҳин дил сўздан битар,
Устозлик азизлар энг олий унвон!
Мураббий, сиз бирла эзгули ҳар он!