Читать книгу Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга… - - Страница 12

ҚУВНАЙСАНМИ?

Оглавление

Шўх жанон, гўзал жанон,

Сенга етмадим ҳамон,

Ишқингда мажнун етиб,

Қийнайсанми?


Кутсам нега келмайсан?

Арзимни тингламайсан!

Ёнимдан бир ўтмайсан,

Ўйлайсанми?


Адо қилар бу нозинг,

Ёниб турар яноғинг,

Сен мени кўрган чоғинг

Қувнайсанми?


Айт, қанча қўшиқ айтай,

Ҳижронни бир дам ҳайдай,

Сўзингдан сармаст бўлсам

Кўнмайсанми?


Бўлай севганинг сени,

Сўра кўнглингдан мени,

Ноз қилиб азоб бериб,

Тинмайсанми?


Асли бу ишқ хатоси,

Маликалар ибоси,

Анвар Мирзойимга деб

Айтмайсанми?


Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга…

Подняться наверх