Читать книгу Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга… - - Страница 11

ОЛИЙ ДАРГОҲ

Оглавление

Бугун ҳар ким зарҳал тарихга гувоҳ,

Обод турмуш борар манзиллар порлоқ,

Бизни гўзал тақдиримиз бу даргоҳ,

Маънавият тамал тошингга ҳамроҳ,

Тўқсон етти ёшинг қутлуғ олийгоҳ!


Сен учурган қалдирғочлар Хумодир,

Эзгуликка қаноат бўлган даҳодир,

Кўкка етган фарзанд сендан борадир,

Маънавият тамал тошингга ҳамроҳ,

Тўқсон етти ёшинг қутлуғ олийгоҳ!


Мирзо Улуғбекдек бобом номида,

Коинотда юлдузлар ҳам таъзимда.

Жой бормикан қолиб кетсам бағирингда,

Маънавият тамал тошингга ҳамроҳ,

Тўқсон етти ёшинг қутлуғ олийгоҳ!


Ким севгисин топди сендан ким йўлин,

Гарвардда ҳам муҳим бўлган устознинг,

Сабоқларин олган айнан шу чоғим,

Маънавият тамал тошингга ҳамроҳ,

Тўқсон етти ёшинг қутлуғ олийгоҳ!


Мангу бўлсин мустақиллик йўлдошинг,

Минг асрдан ўтсин дурдона ёшинг,

Фахримиздир дорилфунуним боринг.

Маънавият тамал тошингга ҳамроҳ,

Тўқсон етти ёшинг қутлуғ олийгоҳ!


Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга…

Подняться наверх