Читать книгу Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга… - - Страница 17

ҚИЙНОҒИНГДАН ЧАРЧАДИМ

Оглавление

Севдим сени қора кўз,

Қалбим ёнар, бурма юз,

Рашким чақмоқда афсуз,

Қийноғингдан чарчадим.


Севаманда чидайман,

Сен кулмасанг кулмайман,

Мен бошқасин севмайман,

Қийноғингдан чарчадим.


Яна борми аразлар,

Айтмоқ учун сабаблар,

Мени ишванг калтаклар,

Қийноғингдан чарчадим.


Чиқмас жаҳл негадир,

Висол онин кутадур,

Ўзгаларга боқмай юр,

Қийноғингдан чарчадим.


Чарчадим, воҳ, чарчадим,

Азобингдан чарчадим,

Анвар Мирзога берган

Қийноғингдан чарчадим.


Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга…

Подняться наверх