Читать книгу Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга… - - Страница 16

14. Жанон гули

Оглавление

Изласам жанон гули

Севгимга иқрормикан?

Бормасам хайрон бўлиб

Келишим истармикан?


Ўй сўрса кимни ўйлар,

Армон қўшиғин куйлар,

Мени жимжитлик тинглар,

Бахтини ўйлармикан?


Бугун севги ўйинчоқ,

Аввал эди дил муштоқ,

Ҳаммадан уни кўпроқ,

Севишим сезармикан?


Не хоҳласанг шу дунё,

Адашсанг сенда хато,

Бир бор дер Анвар Мирзо:

Қадримга ет, бевафо!


Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга…

Подняться наверх