Читать книгу ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ - - Страница 54

БИСКВИТ ХАМИРИДАН ТАЙЁРЛАГАН ШИРИНЛИКЛАР
КЎКНОР УРУҒИ ҚЎШИЛГАН (МАК) БИСКВИТ

Оглавление

240 гр шакар пудраси, 8 дона тухум, 1 чойқошиқ туйилган долчин, 4 дона чиннигул (туйилган уруғи), лимон цедраси, 60 туйилган ёнғоқ, 120 гр кўкнор уруғи (мак), 60 гр майдаланган бисквит ёки қотирма нон, 60 гр ун (иложи борича олий навли), озгина ош содаси (7гр), смородина мураббоси.

Лимонли помада: 1 дона тухум оқи, 80 гр шакар пудраси, 1 ошқошиқ лимон шарбати.

Тухум сариғи ва шакар аралаштирилиб, устига долчин, туйилган чиннигул уруғи ва майдаланган лимон цедраси аралаштирилади. Тухум оқи кўпиртирилиб, унга тухум сариғи аралаштирилади. Тайёр бўлган масаллиққа ёнғоқ, кўкнор уруғи (мак), ром ичимлигида аралашган қотирма нон ва ош содаси қўшилган ун солиб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиниб, қиздирилган духовкада пиширилади. Тайёр бўлгач, совитиб, иккига бўлинади ва устидан лимонли помада суртилади.

Лимонли помада: тухум оқини шакар ва лимон шарбати билан кўпиртириб, қуюқ ҳолга келтирилади.

ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ

Подняться наверх