Читать книгу ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ - - Страница 55

БИСКВИТ ХАМИРИДАН ТАЙЁРЛАГАН ШИРИНЛИКЛАР
ИККИ РАНГЛИ БИСКВИТ БЎЛАКЛАРИ

Оглавление

5 дона тухум, 250 гр шакар пудраси 60 гр ванилин шакари, 250 гр сариёғ ёки маргарин, 0,1 л сут, 300 гр ун (иложи борича олий навли), 15 гр ош содаси, 20 гр какао кукуни.


Тухум сариғи шакар пудраси, ванилин, сариёғ ёки маргарин билан кўпиртирилиб, устига сут, ун, ош содаси ва тухум оқи кўпиртмаси солиниб, хамир қорилади. Тайёр хамир икки бўлакка бўлинади. Улардан бирига какао аралаштирасиз.

Ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга аввал оқ рангли хамир, сўнг устига какао аралашган хамир ётқизилади ва ўрта оловда пиширилади. Тайёр бўлганидан сўнг тўғри шаклдаги бўлакларга бўлиниб, устига шакар пудраси сепилади ва исталган мураббо начинка қилинади.

ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ

Подняться наверх