Читать книгу ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ - - Страница 25

БИСКВИТ ХАМИРИДАН ТАЙЁРЛАГАН ШИРИНЛИКЛАР
КАКАОДАН ТАЙЁРЛАНГАН ПОМАДА ҚЎШИЛГАН КАШТАНЛИ БИСКВИТ

Оглавление

6 дона тухум, 200 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин, 120 гр қайнатилган ва туйилган каштанлар, 200 гр ун (иложи борича олий навли).

Каштанли начинка: 0,2 л сут, 20 гр гуруч уни ёки картошка крахмали, 1 дона тухум сариғи, 250 гр сариёғ, 200 гр шакар пудраси, 150 гр қайнатилган каштан.

Какаоли помада: 40 гр какао кукуни, 40 гр сариёғ ёки маргарин, 7 ошқошиқ сув, 15 бўлак шакар.

Тухум сариғи, шакарнинг 2/3 қисми ва ванилин кўпиртирилиб, устидан қайнатилган каштан солинади ва яхшилаб аралаштирилади. Тухум оқини қуюқ ҳолгача кўпиртириб олиб, унга шакарнинг қолган қисми ва ун солиниб, тухум сариғидан тайёрланган масаллиққа қўшилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга олиб, ўртача оловда қиздирилган духовкага қўйилади. Пишган пишириқ совитилиб, энига икки бўлакка бўлинади ва ўртасига начинка суртилиб, бир-бири билан ёпиштирилади. Бисквитни устидан какаоли помада суртилиб, бўлакларга бўлинади ва дастурхонга тортилади.

Каштанли начинка: сутга гуруч уни ёки картошка крахмали, тухум сариғи ва ванилин солиниб, оловга қўйилади ва қуюқ бўтқа ҳолига келгунича аралаштирилади. Шакарни сариёғ билан кўпиртириб, аралаштирган ҳолда юқорида тайёр бўлган бўтқага қўшилади. Сўнг қайнатилган каштан солиб аралаштирилади.

Какаоли помада: какао кукунини сариёғ билан яхшилаб аралаштирасиз. Шакарни сувда эритиб, қуюқ сироп ҳолига келтирасиз ва юқорида тайёр бўлган какаога солиб, яхшилаб аралаштирасиз.

ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ

Подняться наверх